Илм-фан ютуқларисиз инновацион тараққиётга эришиб бўлмайди

07.06.2018, 11:41

Илм-фан ютуқларисиз инновацион тараққиётга эришиб бўлмайди

Президентимизнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Албатта, мазкур қарор билан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижросидан келиб чиқиб, олий таълим тизимида чуқур ва пухта ўйланган янгича ёндашувлар жорий этилмоқда. Хусусан, алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этиш, баҳолаш тизими ва мезонларини узлуксиз таълим тизимининг босқичларига мувофиқлаштириш, талабаларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг педагог кадрлар ҳақидаги фикрини тўлиқ ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш, Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш ва икки томонлама тан олинадиган диплом бериш амалиёти жорий этилаётгани Олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш ҳамда уни дунё стандартларига мослаштиришга хизмат қилади.

Қарорнинг O‘zLiDeP дастурий мақсад вазифаларига ҳамоҳанг бўлган муҳим жиҳатларидан бири шундаки, унда мамлакатда фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида фан ва инновацион фаолият жадал ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қарорда бу борада амалга оширилиш лозим бўлган вазифалар аниқ кўрсатилган. Яъни эндиликда профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини оширишга қартилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар ташкилотлари раҳбарлари, етакчи мутахассислари, фаол тадбиркорлар билан долзарб масалаларда семинар ва давра суҳбатларини доимий равишда ўтказиб бориш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий-амалий изланишларни ўтказиш қатъий белгиланди.

Бу амалда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини замон талаби даражасида ривожлантиришга олиб келади. Қолаверса, ёш олимларнинг илмий ишланмалари, ихтироларини ишлаб чиқаришга жорий этишни аниқ механизм асосида амалга оширишни таъминлайди.

Алоҳида айтиш керакки, инновацион иқтисодиёт аслида билимлар иқтисодиётидир. Шу маънода қарорга биноан олий таълим тизими ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда фаол тадбиркорлар ўртасида мустаҳкам, ишончли алоқани самарали йўлга қўйиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Зеро, инновациялар модернизациянинг бош омилидир. ХХI асрда жамиятнинг иқтисодий тараққиёти асосан инновациялар асосида таъминланади. Бугун барчага аён бўлиши керакки, ким технологияларга эга бўлса, у рақобат курашида ғолиб бўлади. Табиийки, O‘zLiDeP юқори технологияларни ўзлаштириш зоналарини яратиш орқали иқтисодиётнинг инновацион турига ўтиш учун асосларни шакллантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини, илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни рағбатлантиришни давом эттириш тарафдоридир. 

Умуман олганда мазкур қарор илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада чуқурлаштириш, илмий-техник салоҳиятдан самарали фойдаланиш, мамлакатимиз илм-фанининг илғор ютуқлари ва истиқболли илмий технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, пировардида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг инновацион ривожланишига хизмат қилади.  

Бахтиёр ХЎЖАЁРОВ,

 O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси,

Самарқанд давлат университети профессори

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

ЎзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши аппарат-раҳбари Абдухамид Ойтуганов2018-06-12 18:54:39

Президентимизнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жуда айни вақтда қабул қилинди. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, кадрлар салоҳиятини аниқлаш мезонининг ишлаб чиқилиши оий таьлимда туб бурилиш десак муболаға бўлмайди.!!!


О.Чутбаев O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 2018-06-11 18:20:11

Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берилиши ҳам бежиз эмас.Мисол учун ўзимиз билган Япония, Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлар айнан шу йўлдан бориб, бугун инновацион тараққиётга эришди. Президентимиз қарори билан мамлакатимизда ҳам бу борада жуда катта амалий қадам қўйилди.


Surhondaryo viloyati Muzrabot tumani Kengashi O‘zLiDeP a`zosi Eshboyev Sanjarbek2018-06-09 10:51:12

Agrar soha yo`lida erishilayotgan yutuqlar natijasida yalpi ichki mahsulotning yildan yilga o`sib bormoqda. Buning natijasida qishloq punkitlar aholisi yashash muhiti yaxshilanib boryapdi. Agrar sohani yanada rivojlantirish, inavatsion texnologiyalarni qo`llash tarraqqiyotimizdi yanada tezlashtiradi. Bunda o`sib kelayotgan kadrlarni, fermerlarni va tadbirkorlar bilan qishloq xo`jaligida inavatsion texnologiyalarni joriy etish va qo`llash to`g`risida keng qamrovli anjumanlar o`tkazish zarurdir.


Яккасарой туман Кенгаши Камалов Р. 2018-06-08 14:01:22

Ёшларимизни билимини янада ошириш замонавий технологиялар методлар билан ўқитиш, амалиётни кўчайтириш албатта риволанишга олиб келади


Яккасарой туман Кенгаши Аслонов М.2018-06-08 13:59:43

Ушбу янгиликар давлатимизни янада ривожига дунё хамжамияти билан рақобатлашиш шароитини яратади


Яккасарой туман Кенгаши Миркасимов Ж2018-06-08 13:58:27

Яратилаётган шароитлар давлатимиз ривожига катта хисса қўшади


Яккасарой туман Кенгаши Норматова Д.К.2018-06-08 13:56:59

Ёшларимизни билимларини ИТ технологияларни янада ривожлантириш долзар масала ҳам ушбу курсакичларни хаётга тадбиқ қилиб амалиётни кўчайтирсак ривожланиш янада тезлашади


Хумоюн Бердибоев2018-06-08 10:28:22

Мамлакатда фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида фан ва инновацион фаолият жадал ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берилиши ҳам бежиз эмас.


Сафаров Фаррух Қарши шахар 2018-06-08 10:10:14

Президентимизнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори Олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш ҳамда уни дунё стандартларига мослаштиришга хизмат қилади.


Ж.Мавлонов O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши ДГ гуруҳ ичрочи котиби2018-06-08 08:06:48

Бугунги кунда давлат ва жамият ривожини илм-фан ютуқларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, мустақил тараққиёт йўлидан дадил одимлаб бораётган навқирон мамлакатлар учун инновацион ғоя ҳамда ишланмаларнинг аҳамияти беқиёс.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+