Оилавий бизнес: кеча, бугун эртага

20.06.2018, 11:22

Оилавий бизнес: кеча, бугун эртага

Аввал хабар берганимиздек, яқинда Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра жорий йилнинг 10 июнидан намунавий тарзда Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида “Ҳар бир оила тадбиркор” ҳудудий дастури амалга оширилиши бошланди. Бунинг учун Андижонга хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади.

Дастурдан келиб чиққан ҳолда бир ой муддатда;

- наслли қорамол, парранда ва қуёнларни маҳаллий шароитларга мослаштирувчи махсус фермаларни ташкил этиш;

- мазкур фермаларга чет элдан маҳсулдорлиги юқори бўлган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларини олиб келиш, кўпайтириш, вилоятнинг табиий-иқлим шароитига мос зотларини яратиш, уларни аҳолига мақбул нархларда сотиш учун кўргазмалар ташкил этиш ҳамда молларни сунъий қочиришнинг илғор технологияларини жорий этиш;

- аҳолига махсус фермалардан сотиб олинган чорва моллари, қуён ва паррандаларни боқиш технологияларини тушунтириш, келгусида уларни вакцинация қилиш, сунъий қочириш ва узлуксиз ветеринария хизматлари кўрсатиш тармоғини кенгайтириш;

- сифатли омихта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш борасида лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳолининг йиллик эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда омихта ем, витаминлар, премикслар, қўшимчалар ҳамда ветеринария препаратларини етказиб бериш вазифларини амалга ошириш белгиланган эди.

Бу вазифаларнинг тўла амалга ошишидан партиямиз бевосита манфаатдор, албатта. Чунки гап аҳолини тадбиркорлиги ва бандлиги ҳақида кетаяпти. Табиийки ушбу қизғин жараёндан O‘zLiDeP четда тура олмайди.

Хўш, бу борада бизнинг аниқ вазифамиз нимадан иборат бўлиши керак? Аввало мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан татбиқ этилган ҳаётий дастурнинг мазмун-моҳияти, мақсадини, юқорида келтирилган вазифалар доирасида амалга оширилаётган ишларни аҳолига чуқурроқ, аниқроқ тушунтиришимиз керак. Шу мақсадда барча вилоятларда бўлгани каби Андижон вилоятининг кўплаб туманларида, маҳаллаларда дастурга бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилаяпти. Давра суҳбатлари ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ мулоқот шаклида ўтаяпти. Банк, солиқ ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари “Ҳар бир оила–тадбиркор” дастуридаги муҳим йўналишларни аҳолига тушунтириб беришмоқда. Иштирокчилар ҳам ўзларини қизиқтирган ҳар қандай саволга жавоб олишаяпти. Мақсад одамларда қўрқмасдан банкдан кредит олиб тадбиркорликни бошлашга ишонч, иштиёқ уйғотиш, уларнинг ҳар қандай ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича зарур шарт-шароитлар мавжудлигини тушунтиришдан иборат. Шу кунга қадар, Балиқчи, Асака, Хонобод каби туманларда ана шундай давра суҳбатлари ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда, ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, фақатгина моддий манфаат келтирибгина қолмай, болаларнинг меҳнатсевар, ота-онасига ёрдамчи бўлиб, шу соҳанинг ичида ўсиб-улғайишига замин ҳозирлайди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ана шу ҳаётий жиҳатлари билан халқимизга манзур бўлмоқда.

Дилшод Абдуллаев,

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши

Бизнес тузилмалар ва фермерлар

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Meliqulov.ulugbek.Farxodovich 2020-05-20 02:30:36

O'zbekiston.Respublikasi.Boshvaziri.Abdulla.Aripov.Nigmatovichga.iltilomos.qilaman.Men.Meliqulov.Ulugbek..men.ota onam.vafotetgan.meni.2 nafar.ukambor.men.ukamniuqutishim.kerak.ishka.kirgishim.kerak uylantirishim.kerak.va.uzim.uylanishim.kerak.Meni.Navoiy..da.ota.onam.xechkim.yodam bermadi.Vertual Qabulxonasi.2017yil.dabirmirjatqilman.2020.men.Abdulla.Aripov.Boshvaziri.Qabuliga.kirishimuch.yordam.berishingizni.iltimos.qilaman.942571718

Даврон Темиров2020-03-10 15:23:37

Расул Кушербаевга ўхшаш жасоратли, журъатли ва халқпарвар депуталарёрдамидагина Президентимиз илгари сураётган ислохотлар амалга ошади.Шундайларгина Ватанимизнинг юксалишига қанот бўладилар.

Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:19:54

"Хар бир оила тадбиркор" дастурини амалга ошириш албатта қувонарли ҳол,ишонаманки меҳнаткаш халқимиз ушбу дастурни оқлайди.

Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:19:53

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+