Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаган тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилмоқда?

12.06.2018, 15:48

Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлаган тадбиркорларга қандай  имтиёзлар берилмоқда?

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 11 июнь куни имзоланган “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мувофиқ жорий йилнинг 1 августидан бошлаб:

 – алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини “ноль” қийматда сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларида битим тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;

– давлат мулки объекти учун ижара тўловини энг кам ижара тўлови ставкасини 50 фоизи миқдорида тўлаш;

– айланма маблағини тўлдириш учун – уч ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача муддатга, асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун – олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш бўйича имтиёзлар берилмоқда. Эътиборга молик жиҳати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан кафиллик беради.

O`zLiDePнинг бу борадаги дастурий мақсад вазифаларидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, мазкур қарор аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, нафақахўрлар, айниқса ногиронларни аниқ йўналтирилган ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий тизимини шакллантириш, ногиронлар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳисоблайдиган зарур шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.

Олдимизда қарорнинг шу ва бошқа  жиҳатларини, умуман олганда, унинг мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш вазифаси турибди. Негаки, бу йўналишда тадбиркорлар ва аҳолини қизиқтирган, ўйлантираётган саволлар, муаммолар йўқ эмас.  

Қарорда шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар зиммасига қатор вазифалар юкланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни чуқур ўрганиш асосида ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

Шунингдек, 2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ҳолатини яхшилаш ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Акбар МУЗАФФАРОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Гурлан туман Кенгаши фаоли Мадрахимов Жамшид2018-06-13 14:52:43

Юртбошимиз томонидан имзоланган ушбу Қарор билан жамиятимизда ижтимоий химояга мухтож катлам вакилларини ҳимоя қилиш, уларни фаровонлиги ва бандлигини таъминлашга каратилган мухим жужжатдир. Бугунги кунда уларга берилайотган имкониятлар уларнинг хам жамиятда ўз ўрни борлигидан далолатю бундай хайрли ишлар кўпаяверсин.


Жуманиязов Дониёрбек O‘zLiDeP Урганч шаҳар кенгаши аппарат раҳбари2018-06-12 17:44:22

Юртбошимиз томонидан имзоланган ушбу Қарор билан жамиятимизда ижтимоий химояга мухтож катлам вакилларини ҳимоя қилиш, уларни фаровонлиги ва бандлигини таъминлашга каратилган мухим жужжатдир. Айникса ижтимоий заиф катлам вакилларини бандлигини таъминлаш уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун – олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга кредитлар ажратиш бўйича имтиёзлар берилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак


Раззаков Отабек O‘zLiDeP Янгиарик туман кенгаши аппарат раҳбари2018-06-12 17:10:46

Мухтарам президентимиз томонидан шу йилнинг 11 июнь куни имзоланган “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жамиятимизда ижтимоий химояга мухтож катлам вакилларини тулаконли хаёт кечиришига ва бандлигини таъминлашга каратилган мухим жужжатдир. Айникса ижтимоий заиф катлам вакилларини бандлигини таъминлайдиган тадбиркорлик «ижтимоий тадбиркорлик» субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрланиши тадбиркорларимиз фаолиятида янги имкониятлар очади.


Қ.Юлдошев Косон туман кенгаши раиси2018-06-12 17:05:34

“Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламини, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб этиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+