Фарғона: истиқболли режаларнинг амалий натижаси

13.06.2018, 13:50

Фарғона: истиқболли режаларнинг амалий натижаси

Хабарингиз бор, бугун давлатимиз раҳбари жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Эслатиб ўтиш жоиз, бундан роппа-роса бир йил аввал Президентимиз мазкур вилоятга ташриф буюриб, мутасаддиларга қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Таъкидлаш жоизки, ўтган бир йил мобайнида мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Вилоятда янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди.

Биламиз, Фарғона тадбиркорлик соҳасида ўзига хос мактаб яратган вилоятлардан саналади. Айнан шу соҳада рўй берган ўзгаришлар ушбу қатлам манфаатларини ифода этиб келаётган O‘zLiDeP учун ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, вилоят иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. 2018 йилги минтақавий инвестиция дастури доирасида 285 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 35 лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилди. Айни пайтда вилоятда 212 қўшма корхона фаолият кўрсатаётган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 45 та хорижий сармоя иштирокидаги корхона рўйхатга олинган.

Вилоятда 2018 йил учун ҳудудий тасарруфдаги хўжалик субъектларига жами 189 миллион долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, шундан 38 миллион доллари саноат ва 151 миллион доллари мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади. Бу тадбиркорлар учун экспортга кенг йўл очилганидан далолат беради албатта.

Барча соҳаларда ушбу факт ва рақамларни  узоқ давом эттириш мумкин. Лекин, бир нарса аниқки, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди. Бугун ушбу истиқболли режалар жойларда ўзининг амалий тасдиғини топаётганини барчамиз бирдек ҳис этиб турибмиз.

Муҳаммадсоли МЕЛИБОЕВ,

Халқ депутатлари

Фарғона вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Худойқулов Умид Сариосиё туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-06-21 18:26:13

Фарғона тадбиркорлик соҳасида ўзига хос мактаб яратган вилоятлардан саналади. Айнан шу соҳада рўй берган ўзгаришлар ушбу қатлам манфаатларини ифода этиб келаётган O‘zLiDeP учун ғоят муҳим аҳамият касб этишидан ғурурлансак арзийди.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-06-21 18:23:34

Албатта ушбу истиқболли режалар жойларда ўзининг амалий тасдиғини топаётганини барчамиз бирдек ҳис этиб янада ривожланишига ҳаракат қилишимиз лозим.


Ш. Шоймонов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси 2018-06-19 16:06:39

Биз албатта мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларида Президентимизга елкадош булиб хизмат киламиз.


Хусанова Мелихон, Туман Кенгаши депутати, туман Кенгаши раисининг Аёллар масалаллари бўйича ўринбосари 2018-06-19 11:20:03

Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифлари барчамиз учун мухим бўлди. Президентимиз вилоятда хар бир сохага алохида эътибор қаратдилар. Хар бир туман, шахардаги корхона ташкилотларда халқ билан учрашувларида барча фаолиятларга синчков назар билан қараб, жўшқин, танқидий тахлил қилиб, ўз кўрсатмаларини бериб ўтишди. Президентимиз вилоят бўйлаб айланар эканлар, инсон омилига тўхталиб: "Хар бир ишда Адолат, Адолат, Адолат бўлиши" ни, хар бир фуқаро оиласига, ватанига, ишига садоқат билан яшашини таъкидладилар. Халқ билан учрашувларида уларнинг жонкуярлиги, халқчиллиги, адолатпарварлиги, шу билан бирга ўз халқини ижтимоий-иқтисодий мақбул шароитда яшашини чин дилдан истаётганликлари кўриниб турди. Президент қарорига асосан "Обод қишлоқ" лойихаси ижросини худудларда кузатар эканлар, янгича кўринишдаги уй-жойлар, амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини, одамларни мехнати, харакатини, бундай ўзгаришлардан халқнинг розилигини, ишончини хис этдилар. Хар жабхада, жумладан, ишлаб чиқариш хамда қишлоқ хўжалиги сохасида фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фермер аёл ва қизларнинг фаолияти билан танишиш жараёнида уларнинг самарали фаолиятидан мамнун бўлиб "Аёллар биздан рози бўлсин" хар қанча ёрдам керак бўлса сўранглар бераман деган сўзлари вилоятдаги барча аёлларни рухлантирди.


Халилов Жамшидбек Рахманович Халк депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-06-19 10:31:27

Президентимиз Фарғона вилочтига ташрифи давомида ички ва ташқи бозорда ўрин топиш учун махсулот ишлаб чиқаришга илғортехналогияларни жалб этиш, ишчи-хизматчиларнинг малакасини доимий ошириб бориш зарурлигини таъкидлади. Давлатимиз рахбари шу ерда Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лайихалари билан танишди.Вилоятда хорижий сармояларни тўғридан-тўғри жалб қилишга қаратилган инвестициявий хаб ташкил этилмоқда. Хориждаги доимий офислар, биродарлашган шахарлар ва юртимиздаги чет эллик ишбилармонлар орқали бу хабга 161 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ушбу маблағни янги корхоналар очиш ва мавжудларни модернизация қилишга йўналтирилиб, 2 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда. Бу вилоятимиздаги ишсизликни камайтиришга жуда катта тасирини ўтказади. Шунингдек давлатимиз рахбари томонидан Фарғона вилоятида замонавий кўп қаватли уй-жойларни қуриш, уларни блоклардан қуриладиган тез битадиган, зилзилага бардошли, таннархи арзон бўлишини такидлаб ўтди. Уй-жойларни арзон бўлиши, уй-жойга мухтож бўлган оилаларга моддий томондан қулайлик туғдиради.


Дилноза Эргашева, Марғилон шаҳар Кенгаши Депутати2018-06-19 10:09:07

Бежирим ўрамларда ички ва ташқи бозорлар сотувига тайёрлаб қўйилган маҳсулотларимиз сифати, фасони ва дизайни Юртбошимизга ёққанидан барчамиз беҳад мамнун бўлдик. Юртимизда тадбиркорликка айниқса, аёллар тадбиркорлигига кенг ўрин берилганлиги Наргиза каби ишбилармон аёлларни йирик ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиб, бор имконият ва истеъдодларини намоён этишига кенг йўл очиб берди. Ҳозирда шаҳримизнинг “Наримтекс” Масъулияти чекланган жамияти нафақат вилоятимизда, ҳатто Республикамизда ҳам ягона сифатли ва ҳаммабоп, миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган аёллар кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган пешқадам ва иқтисодий бақувват корхонадир. Биз камтарона меҳнатимизга юқори баҳо берган муҳтарам Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз. Юртимиз, хусусан шаҳримиз истиқболи билан боғлиқ белгиланган янги режалар эса бизни барча ўзгаришларга даҳлдорлик туйғумизни кучайтириб, янги марраларга сафарбар қилади.


Р.Мирзааҳмедов - O’zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати2018-06-19 10:07:37

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятимиз, хусусан шаҳримизга ташрифини барча юртдошларимиз қатори ҳамшаҳар нуронийларимиз ҳам ўта ҳаяжон ва катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Президентимизнинг вилоятимизда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш орқали одамларни рози қилиш кўзда тутилгани ҳақидаги фикрлари барчамизни тўлқинлантириб юборди. Фахрийларимизни энтанги кунга ишончини, юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришларга бевосита даҳлдорлик туйғусини янада мустаҳкамлади. Давлатимиз раҳбарининг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, қўшимча манбалар топиш, Марғилон сингари аҳоли ўта зич жойлашган ҳудудларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” концепциясини тўла тадбиқ этиш орқали одамларни фаол тадбиркорлик, ҳунармандчиликка жалб қилиш борасида билдирган таклифлари ҳаммамизни рухлантириб юборди.


Зайнутдинова Дилбар Юсуповна O'zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-18 17:39:40

Президентимиз вилоятларга ташриф буюриб, ҳудудларда қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда олиб борилиши, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқмоқда. Мутасадди ташкилот раҳбарларига юқоридаги йўналишларда янги топшириқ ва кўрсатмалар бермоқда. Бироқ айнан ўша мутасаддилар томонидан ишларни амалга оширишга чуқур киришилмаётганини ёки иккита топшириқ якунини бир ечим билан якунланаётганини кўришимиз мумкин. Мисол тариқасида ўтган май ойида ОАВда "Андижонча фонограмма" ёки "Фонограмма энди Бухорода" сарлавҳали мақолаларни кўпчилик гувоҳи бўлди. Хўш, бундай ишлар нимага бундай тарзда амалга оширилди? Аҳолини арзон уй жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун намунавий уйлар қуриб битказилди, айнан ўша уйлар бошқа қарор асосида ногиронлиги бор аёлларга ҳам топширилди. Натижада бир уйнинг иккита хўжайини. Ваҳоланки, иккита қарор ўз тастиғини топмоқда.


Юлдашев Нодирбек Бағдод тумани Ирғоли МФЙ БПТ етакчиси2018-06-18 16:34:31

Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи вилоятимизнинг янада юксалишига, янги иш ўринлари яратилишига, экспорт салохиятини янада ошишига ва бошқа сохаларда ўзининг ижобий ўрнини топади.


Ахмедов Қодиржон Махмудович - "Турон Эко цемент" МЧЖ рахбари2018-06-18 16:31:14

Дунё халқлари ўз турмуш тарзи билан қаерлардадир миннатдорлик – розилик хиссини туйса яна қаерлардадир бу кайфият сезилмайди. Мен Ўзбекистонимиздаги улкан ўзгаришлардан мамнун эканимни эътироф этиш баробарида Президентимизга мамлакатимиздаги барча тадбиркорлар номидан алохида миннатдорчилик билдирмоқчиман! Юртбошимиз Фарғонага ташрифларини жамиятимизнинг фаол бўлган тадбиркор – фермернинг иш фаолияти билан танишишдан бошладилар. Фермер ва тадбиркор аёлнинг мехнатига, изланишларига катта эътибор қаратдилар. Мана шу жараённинг ўзи вилоятимиздаги мазкур соҳада тиним билмай изланаётган аёл-қизларимиз, фермер ва тадбиркорларимизни рухлантириб кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди десам адашмайман. Ҳар бир соҳага алохида эътиборларини қаратган холда билдирган муносабатлари, таклифлари албатта вилоятимиз ривожи учун улкан хисса қўшиши шубхасиз. Жумладан экспорт, савдо-саноат, туячилик, асаларичилик ва тадбиркорлик каби мухим йўналишлар юртбошимизнинг диққат марказида бўлди. Мен тадбиркор сифатида ўз олдимга янаям катта мақсадларни қўйдим. Яқинда Партия “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ишсиз юрган 100 нафар йигит-қиз “Турон эко цемент” маъсулияти чекланган жамиятига ишга қабул қилгандик. Энди эса ўз олдимга бундан кўпраоқ ишчи ўрни ташкил этишни шу билан бирга Президентимиз назарда тутгандек нафақат ички бозор балки экспорт масаласида ҳам катта ишларни амалга оширишни бош режам сифатида белгилаб олдим. Айниқса эндигина тадбиркорликни бошлаш ниятида юрган юртдошларимиз учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши ҳам ғоят муҳим ва қувонарли. Қолаверса вилоятимиз учун 161 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритилиши – бу аниқ мақсадга йўналтирилган тадбиркорлик учун улкан сармоядир. Шунинг баробарида ўзига яраша натижаларни беради дегани ҳамдир. Юртимизда, Фарғонамизда Президентимизга қўшқанот бўладиган фидоийлар кўпаяверсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+