Ҳаддан ташқари мураккаб тизим соддалаштирилади

21.06.2018, 18:27

Ҳаддан ташқари мураккаб тизим соддалаштирилади

Мамлакатимиз фармацевтика бозорининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 июнь куни “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Кузатаётган бўлсангиз, сўнгги бир ярим йил мобайнида юртимизда тиббиёт, хусусан фармацевтика тармоғига жиддий эътибор қаратилаяпти. Бу борада ўтган давр ичида ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу албатта ўзининг ижобий натижаларини бераяпти. Лекин шунга қарамай бугун амалиёт ушбу соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Хусусан, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ҳаддан ташқари мураккаблигича қолмоқда, бу эса самарасиз дори воситаларининг олиб кирилишига сабаб бўлмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу ҳужжат айни мана шу муаммоларни бартараф этилишида асос бўлади.

Фармон билан танишар экансиз, унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги каби тегишли ташкилотлар зиммасига вазифалар юкланган.  Хусусан, илғор халқаро амалиётни ўрганиш асосида бир ой муддатда асосий касалликларнинг диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколлари қайта кўриб чиқилишини ҳамда ҳар чоракда Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхати қайта кўриб чиқилишини таъминлаш, бу борада танқидий ўрганиш ўтказиш, дори воситаларининг божхона расмийлаштирувига, давлат рўйхатидан ўтказилиши ва реализация қилинишига талабларни такомиллаштириш, бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Умуман олганда, мазкур фармон амалда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини соддалаштириш орқали уни янада такомиллаштириш имконини беради.

Ахмад Тошмуҳамедов,

Халқ депутатлари

Олмазор туман Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Бахтиёр Исмоилов O‘zLiDeP Ғиждувон туман ижрочи котиби2018-06-27 15:00:16

Фармацевтика сохасини тубдан ислох килиш буйича чикарилган керакли қарор деб ҳисоблаймиз. Дори воситаларини нархи назоратга олинса яхши иш бўлар эди.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-06-25 10:18:58

Президентимизнинг “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони амалда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини соддалаштириш орқали уни янада такомиллаштирилишини таъминлайди.


Т.Жумаев Когон шаҳар Кенгаши раис ўринбосари2018-06-25 08:44:50

Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилишини содалаштирилгани бу жуда яхши бўлди. Эндиликда олиб кириладиган дори-дармон воситалари тезкорликда ўз мижозларига етиб боради. Шу билан биргаликда юртимизга четдан кириб келадиган биологик актив қўшимчалар масаласига ҳам эътибор қаратилса эди мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки уларга тиббиётимиз қандай таъриф беради, улар дори воситалари сифатида рўйхатдан ўтадими ёки қўшимча сифатидами ва уларнинг одам организимига ҳақиқий таъсир тўғрисида тиббий экспертлармиз томонидан аниқ таъриф берилмаган.


Даврон Темиров-O'zLiDePБўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-23 15:21:18

Жуда кўплаб ҳужжатлар қабул қилинишига қарамай,дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ҳаддан ташқари мураккаблигича қолмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу фармони бу соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этилишида асос бўлади.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши Рахмонова С.2018-06-22 23:56:54

Хар бир сохада булганидек фармацефтика да хам купгина ислохатлар амалга оширилаяпти.Бунинг замирида халкимиз маънфати юртимиз равнаки ётибти.Бу каби замон талабига мос фармонларни жуда мамнуният билан карши оламиз.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-22 22:18:56

фармацевтика сохасини тубдан ислох килиш буй нча чикарилган катор фармон ва карорлар,Давлатимиз рахбарининг бу сохага булган алохида этиборларидандир.


Xudayberdieva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-22 15:50:59

Ushbu farmonning qabul qilinishi aholi uchun zarur bo‘lgan dori-darmon vositalari bilan aholini o‘z vaqtida ta‘ninlashga hamda sifatsiz va qalbaki dori vositalarini sotilishini oldini olishga yordam beradi.


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-06-22 11:09:39

“Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони юртимизда тиббиёт, хусусан фармацевтика тармоғига жиддий эътибор, мазкур фармон амалда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини соддалаштириш орқали уни янада такомиллаштириш имконини беради ва халқимиз фаровонлигига хизмат килади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+