Эпидемиологик назорат кучайтирилади

26.06.2018, 12:00

Эпидемиологик назорат кучайтирилади

Шу йилнинг 23 июнь куни “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ўз номи билан айтиб турибдики, мазкур қарор ОИВ-инфекциясини ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, уларни стационарда даволаш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Қарорга биноан қон орқали юқадиган инфекцияларни профилактика қилиш соҳасидаги даволаш-профилактика муассасаларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилади. Эпидемиологик назоратни, республикада ОИВ-инфекцияси тарқалиши ва шифохона ички инфекцияларининг профилактикаси назорат қилинишини кучайтирилади. Шунингдек, даволаш-профилактика муассасаларини тест-тизимлар ва ретровирусга қарши препаратлар билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, республикада ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларни барқарор молиялаштириш мақсадида бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори босқичма-босқич кўпайтириб борилади.

 Мазкур қарорнинг O‘zLiDeP учун аҳамияти унда тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш функцияларини хусусий тузилмаларга бериш орқали давлат тиббиёт муассасаларида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилаяпти. Зеро, партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи ва хусусий капитални жалб қилган ҳолда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашади.

Шуни алоҳида таъкидаш керакки, қарорда кўрсатилганидек, тиббиёт муассасаларида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этилиши давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган кенг турдаги тиббиёт хизматларини сифат жиҳатидан юксалтириш ва янада тўлдиришга хизмат қилади.

Махфуза Ҳамроева,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси,

Навоий вилояти “Она ва бола

сикрининги” маркази директори

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-06-27 12:37:35

Президентимизнинг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ОИВ-инфекциясини ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, уларни стационарда даволаш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.


Бегматова Зухра Сирдарё вилоят Кенгаши Кадрлар бўйича инспектор2018-06-27 08:48:09

Президентимиз томонидан қабул қилинаётган барча қарорларнинг заминида инсон қадр-қиммати, саломатлиги ётади. Бу қарор ҳам айнан шундай. Партиямиз олдига ушбу қарор жудда катта ёндошувни, масъулятни юкламоқда. Хар қандай қарор ижросини таъминлашда хар бир фуқаро, партия вакллари бирдек масъул бўлишимиз зарурдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+