“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурида ёшларга имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш режалаштирилган

29.06.2018, 10:56

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурида ёшларга имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш режалаштирилган

Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони эса бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган энг муҳим ҳужжат бўлди.

Чунончи, Фармонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг ташкил этилиши ва ушбу жамғарма ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериши алоҳида белгилаб қўйилган.

Фармонда кўрсатилишича,  тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашилади. Бу эса, ёшларни иш таъминлаш билан бир қаторда, уларни тадбиркорлик борасидаги кўникмаларини шакиллантиришга хизмат қилади.

Ёшлар орасида учрайдиган кўпгина муаммолар, ҳуқуқбузарликлар уларнинг бўш вақтлари кўплиги боис келиб чиқмоқда. Шу ўринда “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларининг ташкил этилиши уларнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланиб, касбга йўналтирилиш билан бир қаторда оила бюджетига фойда келтиришини  таъминлайди.

Ушбу Фармон билан танишганимдаёқ, унда белгиланган вазифалар O‘zLiDeP  партиясининг мақсадлари билан ҳамоҳанглигини тушуниб етдим. Партиямизнинг мақсад ва  вазифалари ҳам ҳалқимизни тадбиркорликка ўргатиш, йўналтириш ва шу орқали улар бандлигини таъминлашдан иборатдир. Фикримча, ёшларни ҳозирданоқ, тадбиркорликка йўналтирсак, уларни бу борадаги кўникмаларини шакллантириб борсак, келажакда юртимиз иқтисодиёти ривожи учун хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишиши шубҳасиз. Зеро, ҳужжатда ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича ўта муҳим вазифалар белгилаб қўйилган. 

Бир сўз билан айтганда, ушбу Фармон ёшларимизни ҳаётга тайёрлашда, уларни ўз йўлларини топишида муҳим меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Фарид ҲАСАНОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаб бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Mexribonu2018-07-20 18:39:22

Yoshlar kelajagimiz dasturi haqida eshitib juda xursand bo'lgandim. Lekin surishtirib ko'rganimda unda beriladigan summani hammasi berilmasligi, bundan tashqari, qaysi yo'nalishda biznes olib borsam o'sha xom ashyoni aytilgan narxda olishim kerak ekanligi aytildi. Shu qanchalik to'g'ri ekanligini bilmoqchi edim. Iltimos savolimni be e'tibor qoldirmang oldindan rahmat


Ю.Каримова, ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири 2018-07-03 13:02:15

"Ёшлар келажагимиз" давлат Дастурининг қабул қилиниши ва дастур асосида ёшлар учун яратилаётган имтиёзлар ҳақиқатдан ҳам ёшларимизнинг бугуни ва келажагини яратишда катта имконият беради.Бу ҳар бир ёшнинг бандлиги ва тадбиркорлигининг кафолатидир. Биз ўйлаймизки, ёшларимиз бу имкониятларни тўлиқ ишга солиб юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат қилади.


Олимжон Мовланов - Қашқадарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари2018-07-02 17:25:06

Мамлакатимиз тараққиётининг асосий потенциали бўлмиш ёшларга қаратилаётган эътиборнинг замирида узоқни ўйланган, давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати ётганлигини кўришимиз мумкин. Мазкур "Ёшлар келажагимиз" давлат дастури ва унда келтирилган кенг кўламли имтиёзлар мамлакатимизда олиб борилаётган амалий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди десак муболаға бўлмайди.


O‘zLiDeP Бухоро туман Кенгаши аппарат раҳбари - Саттор Бафоев2018-07-02 10:20:23

Президентимиз томонидан имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, улар бандлигини таъминлашда, шунингдек, имтиёзли кредитлардан унумли фойдаланиш уларга берилган катта имкониятдир.


Ш.Эгамбердиев Миришкор туман кенгаши ижрочи котиби2018-06-30 09:52:44

Ёшларга кўрсатилаётган этибордан ёшлар унумли фойдаланаётганлиги ва ўз устиларида ишлашлари тадбиркорликдан кенг фойдаланаётганлиги ва бу борада Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга кўрсатаётган этиборлари тақсинга сазовордир


Ю.Салимов Косон туман кенгаши ижрочи котиби2018-06-29 16:06:09

Партиямизнинг мақсад ва вазифалари ҳам ҳалқимизни тадбиркорликка ўргатиш, йўналтириш ва шу орқали улар бандлигини таъминлашдан иборатдир. Ёшларни ҳозирданоқ, тадбиркорликка йўналтирсак, уларни бу борадаги кўникмаларини шакллантириб борсак, келажакда юртимиз иқтисодиёти ривожи учун хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+