Депутатларимиз қанча масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз

02.07.2018, 12:39

Депутатларимиз қанча масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз

Жорий йилнинг 29 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида туманнинг янги маркази – “Olmazor city”ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Давлатимиз раҳбари лойиҳа таклифини маъқуллади.

Муҳтарам Президентимиз ўтган йили Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу фабрикага ҳам ташриф буюриб, бажарилган ишларни ҳам кўздан кечирди. 

Таъкидлаш жоиз, бу ерда “NBU Investment” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташаббускор-инвесторлар билан биргаликда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. “Toys City”, “O`yinchoqlar Fabrikasi”, “Funny Kids World”, “National Products” ва “United Nation company” каби мазкур корхоналарда болалар учун кийим-кечаклар, турли буюмлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Уларда жами 920 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Президентимиз Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказини бориб кўрди. Жамият аъзолари билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишлари, соҳадаги камчиликларни сўради. Кар-соқов болаларни ўқитувчи мутахассислар ва сурдотаржимонлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон карлар жамияти ҳудудида ташкил этилган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Мулоқот чоғида Президентимиз ушбу корхонада меҳнат қилаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Президентимизнинг Олмазор туманидаги ташрифи давомида берилган топшириқларни масъулият билан бажариш O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Депутатларимиз қанчалик масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз. Шундай экан ҳар бир депутат ўзи сайланган худудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, партия электорати бўлган тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишда масъулият билан иш олиб бориши лозим бўлади. Шунингдек, жойлардаги аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатиш ишларида фаоллик кўрсатиши лозим.

Тўрабек НАЗАРОВ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-07-06 10:56:15

Депутат бу халқ вакили шундай экан хар бир депутат халқ дарди билан яшаши керак. Президентимиз рахнамолигида амалга оширилаётган ислохатларни депутатлар хар доим қуллаб қувватлаб мамлакатимиз тараққиёти учун қабул қилинган қарорларнинг мазмун моҳиятини сайловчиларга вақтида етказишда янада фаол бўлиш керак.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-05 19:06:07

Депутатларимиз олдига қўйилган вазифага қанча масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз. Янги инновацион фаоллик, фидойилик, бугунги депутатни ишини асосий мезони бўлиши керак.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-07-04 14:11:16

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида маҳаллий Кенгаш депутатлари ташаббускор бўлиши лозим, шунингдек қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилишда улар масъулдирлар. Бухорода бўлиб ўтган депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ва ижрочи котиблар учун ўқув-семинардан депутатларимиз кўп билим олишди. Энди навбат уларни маҳаллий Кенгаш депутатларига етказишдир. Бизга билдирилган ишончни оқлашимиз даркор.


Сабохат Бабаева Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар бўлими"мудири2018-07-03 17:00:59

Мухтарам юртбошимизнинг ҳар бир соҳа эътиборидан четта қолмаётганлиги яна бир бор ўз исботини топди. Мазкур ташрифлари доирасида имконияти чекланган юртдошларимизнинг шароитлари билан танишиши, уларнинг манфаатлари учун хизмат қиладиган 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароринида ўз аксини топади


Сабохат Бабаева Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар бўлими"мудири2018-07-03 17:00:59

Мухтарам юртбошимизнинг ҳар бир соҳа эътиборидан четта қолмаётганлиги яна бир бор ўз исботини топди. Мазкур ташрифлари доирасида имконияти чекланган юртдошларимизнинг шароитлари билан танишиши, уларнинг манфаатлари учун хизмат қиладиган 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароринида ўз аксини топади


O’zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари, аппарат раҳбари - Саттор Бафоев 2018-07-03 11:21:55

Ҳар бир депутат масъулиятли, фаол ва ташаббускор бўлиши керак. Жойларда сайёр қабуллар ўтказиб, учраган муаммоларни барча имкониятлардан келиб чиққан ҳолда бартараф қилишга амалий кўмак бериши керак. Шунда бу депутат халқ ишончини оқлаган бўлади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-03 10:14:10

Chilonzorlik partiyadoshimiz Muxrimovning fikrlariga to'lig'incha qo'shilgan holda yana aytmoqchimanki deputatlarni malakasini oshirishda interfaol usullardan foydalanishimiz kerak.


O'zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Ш.Раҳмонқулов.2018-07-03 08:59:04

Депутат-сайловчилар томонидан ишонч билдириб сайланган халқ вакилидир. Демак халқнинг ишончини оқлаш депутатнинг шарафли бурчидир. Шундай экан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда Президентимиз сиёсатларини қўллаб-қувватлаш, Қонунчиликдаги ўзгаришларни, халқимиз манфаати ва мамлакатимиз тараққиёти учун қабул қилинган қарорларнинг мазмун моҳиятини сайловчиларга етказишга депутатлар камарбаста бўлишларини тилайман.


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши депутати Шарипов Бешбой2018-07-02 18:05:12

Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган оқилона ва масулиятли ишларида доимо биз депутатлар ҳар доим ҳар нафасда ёнларида туриб халқ учун ватан учун биргаликда ҳам нафас бўласак шундагина кўзлаган мақсадимизга етамиз биз депутатлар бундай улуғ ва шарафли ишдан ҳеч қачон чарчамаймиз


Рахматов Алибек Қашқадарё вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-07-02 18:03:45

Президентимизнинг Олмазор туманидаги ташрифи давомида берилган топшириқларни масъулият билан бажаришда O‘zLiDeP депутатлари ўз хиссаларини қўшиши ва янада фаолроқ бўлишлари керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+