“Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати тадбиркорга нима беради?

02.07.2018, 17:43

“Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати тадбиркорга нима беради?

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилганда давлат органларига “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматида назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.

Жорий йилнинг 29 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан ушбу тизим жорий этилмоқда.

Қарорга кўра Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи барча норматив ҳужжатлар, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар, ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар тўғрисидаги батафсил ахборотни, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун бошқа маълумотларни реал вақт режимида бепул асосда олиш имконини берадиган “Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати жорий этилади.

Икки ой муддатда мазкур интерактив хизмат орқали тақдим этиладиган ахборотнинг, жумладан санитар-карантин, фитосанитар ва ветеринар назорати бўйича, рухсатнома бериш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўғрисидаги талабларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилади. Шунингдек, интерактив хизмати  орқали тақдим этиладиган ахборотни ўз вақтида янгилаб бориш бўйича технологик йўриқноманинг, тегишли вазирлик ва идораларнинг ушбу ахборотни ўз вақтида янгилаб бормаганлиги ҳамда сифатсиз янгилаб борганлиги учун жавобгарлик ҳам назарда тутилади. Бир сўз билан айтганда, “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматининг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги таъминланади.

Айтиш керакки, қарорда акс этган мазкур нормалар O‘zLiDeP дастурида қайд этилганидек, давлат хизматлари сифатини ошириш, давлат органларининг максимал қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилади. Зеро, давлат хизматларининг иқтисодиёт равнақига хизмат қилиши, авваламбор бизнесни ривожлантириш учун қулай шароит яратишга, мамлакат аҳолисининг кундалик эҳтиёжларини ҳал этишга кўмаклашади.

Шу билан бирга қарорда 2018 йил 1 сентябрдан чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилади. Ўз-ўзидан маълумки, бу аввало аҳолини сифатли, кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.

Олим Жумаев,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Ю.Салимов Косон туман кенгаши ижрочи котиби2018-07-03 12:28:58

Божхона тизимида жорий этиладиган янги тизим тадбиркорларимиз учун енгилликлар яратиб қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-03 10:04:47

Bojxona tizimida bulayotgan o'zgarashlar eksporter tadbirkorlarimiz uchun engilliklar yaratadi deb ishonch bildirib qolamiz.


Олимжон Мовланов - Қашқадарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари2018-07-02 18:12:04

“Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати орқали эндиликда тадбиркорларимизга янада кенг имкониятлар бериши шубҳасиздир. Экспортни тубдан ошириш бугунги иқтисодиётимизнинг бош омили ҳисобланади. Божхона тизимида жорий этиладиган янги тизим ўйлайманки тадбиркорларимизни мамнун этади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+