Янги қарор таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига хизмат қилади

17.07.2018, 19:32

Янги қарор таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига хизмат қилади

Президентимиз томонидан 2018 йил 16 июлда “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Мазкур қарор маҳаллий илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни жадал жорий этишни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини кучайтиришда илм-фан ҳиссасини ошириш, шунингдек, илмий ва илмий-техникавий фаолиятнинг истиқболли маҳаллий ютуқларини илгари суришнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида қабул қилинди.

Айтиш жоизки, ушбу қарор мамлакатимизда экологик тоза ишлаб чиқариш жараёнини тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини янги навларини яратиш, хизмат кўрсатиш ва шу каби иқтисодиётимизнинг кўплаб йўналишларида фаолият юритаётган илм-фан ходимларини ҳам моддий ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали янги тадқиқотларни молиялаштириш, энг асосийси уларни ҳаётга тадбиқ этиш жараёнини аниқ механизмларини белгилаб берди.

Қарорда ҳар бир йўналишда олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг маъсулияти оширилиб, улар яратган ихтиролар нафақат илмий ишларда балки, ҳаётга тадбиқ этилиши билан ҳам молиявий фойда келтириши мумкинлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳар (туман)лар ҳокимликлари ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари билан биргаликда республика олимларининг илмий-амалий ва инновацион лойиҳалари ҳамда ишланмалари учун хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари портфелини шакллантиради.

Бу пировардида илмий иш қилаётган олимларнинг ишлари ҳаётга тадбиқ этилишига олиб келадиган қизғин жараёндир. Бу эса ўз навбатида илмий ишларни фақатгина кўзбўямачилик учун эмас, балки ҳақиқатан фойдалилик коэфицентини инобатга олиб йўналишларни танлаш имконини беради.

Қарорда назарда тутилган масалаларга O‘zLiDeP дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, илм-фан ривожи, олимларнинг тадқиқотлари ва уларни амалиётга тадбиқ этиш самарадорлигини оширилаётгани биринчи навбатда мамлакатимизда ишлаб чиқаришни бугунгидан-да ривожлантиришга хизмат қилади. Бу эса тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратади. Яъни тадбиркор бирор ишга қўл уришдан ёки фаолиятига бирорта янгилик олиб киришдан олдин унинг илмий асосларига бемалол таяниши мумкин. Дунё тажрибасидан ҳам кўриш мумкинки, яхши илмий асосланган ғоя йирик ишлаб чиқаришларга йўл очиб берган.

Бир сўз билан айтганда, мазкур ҳаётий қарор мамлакатимизда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини замон талаби даражасида ривожлантиради.

Покиза АХМЕДЖАНОВА,

Халқ депутатлари Сирдарё

вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши ходими2018-07-23 12:17:36

Қарор мамлакатимизда экологик тоза ишлаб чиқариш жараёнини тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини янги навларини яратиш, хизмат кўрсатиш ва шу каби иқтисодиётимизнинг кўплаб йўналишларида фаолият юритаётган илм-фан ходимларини ҳам моддий ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали янги тадқиқотларни молиялаштириш, энг асосийси уларни ҳаётга тадбиқ этиш жараёнини аниқ механизмларини белгилаб берди.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-21 19:01:22

Президентимизнинг “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор маҳаллий инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни ҳаётга жадал жорий этилишини таъминлайди, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини кучайтиришда илм-фан ҳиссасини янада оширади.


O‘zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари - аппарат раҳбари - Саттор Бафоев2018-07-18 10:53:49

Ушбу қарор асосида инновацион лойиҳалар, илмий асосланган ғоялар - илм-фан ходимлари томонидан ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан бирга ижодкор олимларни ҳам моддий ҳам маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.


Носирова Шоира Навоий вилояти туман Кенгаши депутати2018-07-17 23:30:13

Ушбу ҳаётий қарор мамлакатимизда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини замон талаби даражасида ривожлантириб, ижодкор олимларни ишларини рағбатлантиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+