Давлатимиз раҳбари метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича керакли маслаҳатлар берди

23.07.2018, 18:59

Давлатимиз раҳбари метрони сифатли, қулай ва  хавфсиз қилиб қуриш бўйича керакли маслаҳатлар берди

Яқинда давлатимиз раҳбари Сергели туманида қурилаётган метро ва кўп қаватли уйларнинг жорий аҳволи билан танишди. Ташриф давомида қурилаётган метро ва уй лойиҳалари доирасида керакли маслаҳатлар берилди.

Таъкидлаш керак, узунлиги 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши 2020 йилга қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Мазкур линия кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, ҳар бир бекат 4 вагондан иборат метро поездига мўлжаллаб қурилмоқда. Бекатларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.

Давлатимиз раҳбари қурилишнинг боришини кўздан кечирар экан, метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимизнинг яқиндаги Олмазор туманига ташрифи давомида туман маъсуллари ва O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари зиммасига депутатлик назоратини ўрнатиш бўйича улкан масъулият юклаган эдилар. Депутатларимиз қанчалик масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришишимизни таъкидлагандилар. Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир депутат Сергелида қурилаётган метро ва кўп қаватли уйларнинг қурилишини қатъий депутатлик назоратига олиши лозим. Бу эса халқимизнинг турмуш фаравонлигини янада оширишга хизмат қилади.  

Ойгул Саттарова,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    145
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Жўраева Гулбахор O`zLiDeP Нишон туман Кенгаши раси ўринбосари 2018-08-08 14:32:49

давлатимиз раҳбари Сергели туманида қурилаётган метро ва кўп қаватли уйларнинг жорий аҳволи билан танишиб, Ташриф давомида қурилаётган метро ва уй лойиҳалари билан яқиндан танишиб бу борада керакли маслахатларини бердилар. Бу ҳаммаси биз Ўзбекистонликлар учун яна бир қулайликлардан биридир


Абдуллалатиф Раҳманов Наманган вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари2018-07-31 18:00:22

метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш нафақат инсонлар ҳавфсизлиги шу билан биргаликда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига ҳам ижобий таъсир қилади


Миришкор туман Жейнов Чорвадори МЧЖ даги БПТ раиси Саидова Ирода2018-07-24 16:24:50

Давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзлари Сергели туманида қурилаётган метро ва кўп қаватли уйларни бориб кўрганликлари ишларнинг сифатли ва тез битиши учун бир пойдевор десам муболаға бўлмайди.Бу борада ўз кўрсатмалари ва маслаҳатларини берганликлари қурувчилар ва фаолият олиб бораётган мутахасисларни кучига - куч ғайратига – ғайрат қўшганига ишонаман ва бундай масъулиятли ишда қурувчиларга омад тилайман.


Б.Утешова Канликул тумани2018-07-24 15:43:23

Республикамизда олиб борилаётган бинёдкорлик ишлари энг аввало инсон манфаатлари учун. Амалга оширилаетган ишлар халқимизнинг маданиятини ошириб, яшаш тарзини яхшилашда хизмат қилади


O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-24 12:58:54

Юртбошимиз Шавкат Миромонович Сергели туманида қурилаётган метро ва кўп қаватли уйларнинг бунёдкорлик ишлари билан танишдиб бунёд этилаётган метро ва кўп қаватли уйлар лойиҳалари доирасида ўзларнинг тавсияларни бердилар. Амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари халқимизнинг турмуш фаравонлигини янада оширишга хизмат қилиши билан алоҳида эьтиборлидир.


А.Шахриев Косон туман Гулбог МФЙ БПТ раиси2018-07-24 09:16:41

Давлатимиз раҳбарининг Сергели туманида қурилаётган метро ва кўп қаватли уйларнинг жорий аҳволи билан танишдилар.Қурилаётган метро ва уй лойиҳалари доирасида керакли маслаҳатлар берилди. Бу ҳаммаси республикамиз фуқароларимизга қулайликлардан далолатдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+