Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи янада соддалаштирилди

27.07.2018, 11:40

Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи янада соддалаштирилди

Президентимизнинг “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ арзон уй жойга бўлган аҳоли талабларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ўрганиб чиқиб, аниқ таклиф киритиш белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, қарорда шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда, арзон кўп квартирали уйларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун рухсат берилиши кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтган мазкур ҳаётий қарор қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини самарали амалга ошириш, аҳолининг шинам турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, фуқароларнинг фаровонлик даражасини янада ошириш ва турар жой шароитларини яхшилашга хизмат қилади. Бинобарин партиямиз дастурида қайд этилганидек, янги, барча қулайликларга, зарур инфратузилмаларга эга бўлган турар-жой массивларини, айниқса, қишлоқ жойларда барпо этиш, уй-жой бозорини кенгайтириш, аҳоли, шу жумладан, ёш оилалар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уй-жой олиш имкониятини таъминлаш учун ушбу соҳада рақобатни ошириш O‘zLiDePнинг ҳам устувор вазифаларидан биридир.

Шахноза Алимова,

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек

туман Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Нигора2021-06-13 22:44:34

Бош тулов 15% канча булади


Дилфуза2019-09-15 21:29:07

Ассалому алейкум арзон уй жой масаласи буйича навбатга турдим лекин навбатим 1 йилдан куп вактда келаркан мен ажрашганман уйим йук кучада колдим ота онами уйларида иккита оила яшайди кимдан ёрдам сурасам булади


Йулдошев .2019-09-03 22:09:06

Асалому алйкумм Хурматли юртбошмиз. Мен Хоразм вилояти хонка тумани олажа кишлогида яшоччи фукоро ман. Бушунги кунда ишлаш максадиди четелда ишлаябмиз турмиш уртогим билан уй курамиз деб. Хурматли юртбошмиз сизга бир илтимосим бор еди. Бизни уймизни отам Йулдошев Уктамбой 1991-йилда курган ва тобугунга кадар ушбу уймизда яшаб келмокдамиз бу уймизни 1991-йилда курилганлигини тастикловчи барча хужаатлар бор 1991-йилда курилиш идораси билан имзоланган шартнома(догор) уйни бош режаси 1991-йилда курган уста куни-кушнилар тастиклашнан. Якинда амаким яани аризачи Шеров Отахон бизни уймизни мен курганмен деб судга берган аризасида уйни 1993-йилда курганлиги курсатилган маъмурий судни чалгитиб бизни уймизни карорни бекор килдирган бу уймизни тамаркаларни ёрокли холатга келтириб обод килиб яшаб келмокдамиз. Оилалада 13та жон булиб яшаб келмокдамиз. Бизни оиламизни кучада колдиришмокда. Амаким Шеров Отохон бобом Йулдошев Шерни уйни уз номига утказиб олган ундан ташкари 1991-йилда ажратилган ерга уй куриб яшаб келябди. Ундан ташкари Шеров Отахон Хонка тумани хокимлиги захира ер майдонида хам ноконуний уй куриб угли Шеров Мухтор номига ва бугунги кунда хужатлаштирган умамий ер майдони 35-сотих ерда яшаб келяби буларга кузи туймай гараз нийатда бизни уймизни хам алиш ва бизни кучпда колдирига уриншмокда биз уй курамиз деб чет елда ишлаябмиз бизга амалий ёрдам беринг.


Нодира 2019-07-18 11:25:47

Ассалому алайкум. мен 2003 йилдан бери Тошкент шахар рўйхатида туриб келмоқдаман. лекин 2012 йил 21 декабрдан Яшнобод тумани Фарғона йўли 2А- 83 хонадонда 11 бандга биноан доимий рўйхатдаман. 2005 йилдан бери ЎЗРФА да илмий ходим бўлиб ишлаб келмоқдаман. 2018 йилда биалогия фанлари фалсафа доктори (phd) даражасини қўлга киритдим. Хозирда 2 нафар вояга етмаган ўғил фарзандларим бўлиб яшаш учун уй жойга мухтожман. Оилавий шароитим жуда қийин. Турмуш ўртоғим психалогик носоғлом. Қайнонам ва қайнотам уйидан чиқиб кетишимни талаб қиляпти. Илтимос менга уй жой масаласида амалий кўмак беришингизни сўрайман. 3 йилдан бери мурожат қилмаган жойим қолмади . Кимдан амалий кўмак олишим мумкин? тел: 90 970 93 08, e-mail: nodira_rakhmatova@mail.ru


гуломхасан2019-04-27 00:45:38

Ман фаргона вилояти риштон туманида яшайман биринчи турмушим Билан ажлариб кетанман мани алиментга беришган алимен туловчима шу алимен оркасидан карзга ботиб кетганман оилада котта угилман уй жойим йук 12 йилдан бери ижарада тураман хам ижара пули хам алимент талаш хамда иккинчи рузгоримди бокишим кере Узим Россия федерациясида ишлейман 4 йилдан бери ишлаб адимендан булгар карзларимди энди узияпман хали шу халатида кетадиган буса ман хеч качон уй ололмейман махалла камитетидагилар шу нарсаларга хаттоки кизикизмейдиям


sardorbek2019-03-13 14:39:28

avvalambor Assalomu alaykum biz 2007-yildan beri oqoltin t sardoba sh do‘stlik m yoshlar ko‘chasi 3-dom yani 2 qavatli uyda yashab kelamiz bugun bizga yuridik shaxslar kelib 25 kun ichida bo‘shatishimizni aytdi yoki uyi bolmaganlar 4 qavatli remont talab yotoqxonaga ko‘chishimizni aytdilar qanday yo‘l tushishni maslahat beraszlar yurtboshimizni biz un yordam beradigon buyruqlari bormi javob un rahmat iltimos javobni +998994739730 nomerga yoziylar iltimos yana internetga kirgani iloj yoq


Эркинжон2019-01-29 16:44:39

Фаргона шахри Тарона кучасидаги куп каватли арзон уй жойлардан бирини олганман, бизни подьездимизда барча 2 хонали уйларни эри йук, енгилтак аеллар сотиб олган ва уйларида "келди кетти" купайиб колди, хатто ички ишлар ходимлари хам хеч кандай ердам бера олишмаяпти ва бу биздай оилаларни ташвишга солмокда шундай аеллар учун алохида куп каватли домдан хонадон берилса булмайдими ???


Равшан2018-12-05 01:38:06

Хаммаси яхши лекин ижарада бир неча йилдан бери яшаб келаетган куп фарзандли оила учун агар хокимиятга топширилган хужжатлар буйича айтилган навбат келганида хам бу 2020 еки 2021 йилларга тугри келса хам биринчи тулов масаласига ердам булармикан.


Muxamadaminov Siroj2018-08-12 00:03:03

Raxmat xalq boshimizga umrlari uzo bosin iloyim


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-05 10:49:12

Халқимизга, ёш оилаларга бундай қулай имкониятлар яратилаётганидан жуда хурсандмиз. Президентимиз доимо соғ-саломат, умрлари узоқ бўлсин, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган хайрли ишларидан мамнунмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+