Ўзбекистон ва Тожикистон – стратегик шерик давлатлар

17.08.2018, 16:19

Ўзбекистон ва Тожикистон – стратегик шерик давлатлар

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Президентлар шу ҳақдаги шартномани имзолади. Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган. 

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини ҳам имзолади. 

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.  

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.   

“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев. 

Тожикистон Президентининг давлат ташрифи давом этмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2916
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-09-06 11:53:45

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик янгича давр ва иқтисодий юксалишга асос солмоқда."Ўзбекистон ва Тожикистон-стратегик шерик давлат" деб тузилган битим икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-08-28 09:34:53

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги имзоланган шартнома икки халқнинг ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда давлатлар ҳамдўстлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 27 та ҳужжат имзолангани эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиради.


Маъмуржон Абдуллаев - O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-08-26 11:41:46

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик янгича давр ва иқтисодий юксалишга асос солмоқда. Биргина саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланганлиги муносабатларнинг кенг қамровли эканлигидан далолат.


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-08-25 11:59:55

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида яқин қўшничилик муносабатларимиз абадий бўлсин.


O‘zLiDeP Миришкор туман Кенгаши Чаманзор мх БПТ фаоли Каримова Муяссар2018-08-24 17:57:29

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларини янанада мустаҳкам бўлишига тилагдошман яқин қўшничилик муносабатлари бардавом бўлсин.


O‘zLiDеР Бухоро туман Кенгаши аппарат раҳбари Саттор Бафоев2018-08-24 10:14:06

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги имзоланган шартнома икки халқнинг ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда давлатлар ҳамдўстлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-23 10:06:26

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари янада мустаҳкам бўлсин.


Даврон Темиров O‘zLiDеР Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-19 09:30:04

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида , саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир имзоланган 27 та ҳужжат бу икки қардош халқни бир-бирига янада яқинлаштириб уларни иқтисодий юксалишларига олиб келади.Ахир икки тилда сўзлашувчи бир халқнинг орзу умидлари шу эмасми. Президентимиз таъкидлаганларидек,Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-18 17:41:51

Ўзбекистон ва Тожикистон – стратегик шерик давлатлар шартномаси имзоланиши экки давлат дустлигининг янада мутасхакамланишига асос булари сузсиз. Юртимизга хуш келибсиз!


Асхор Истамов, журналист 2018-08-18 11:50:47

Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун, Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун... Ҳа, буюк тожик алломаси Рўдакийнинг ушбу ҳаётбахш мисралари айниқса шу кунларда алоҳида аҳамият касб этиб турганидек, гўё. Президент Эмомали Рахмоннинг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи мамлакатларимиз халқлари ўрасидаги асрларга татигулик дўстликни янада барқарорлаштириши турган гап.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+