Ноёб маънавий бойликка эга бўлган халқнинг фарзанди эканимдан ғурурланаман

08.09.2018, 17:47

Ноёб маънавий бойликка эга бўлган  халқнинг фарзанди эканимдан ғурурланаман

Бугун мамлакатимизда барча соҳада кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қўшиқчиликнинг қадимий йўналишларидан бири –  мақом санъатига берилган катта эътибор нафақат соҳа ходимларини, балки мақом қўшиқчилиги шинавандаларини ҳам руҳлантириб юборди.  

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги анжуманда сўзлаган нутқларини ҳаяжон билан кузатдик. Давлатимиз раҳбари Амир Темур барпо этган Оқсарой майдонида ўтаётган 1-Халқаро мусиқа анжумани иштирокчилари ва меҳмонларини қутлаб, жаҳон халқларининг мусиқий хазинасига айланган мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш мазкур анжуманнинг асосий мақсади эканини таъкидладилар. 

Дарҳақиқат, шашмақом халқимизнинг мумтоз мусиқий мероси ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда мумтоз санъатлар, айниқса, мақом санъатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу санъат анжуманига дунёнинг қатор давлатларидан ижодкорлар, мумтоз қўшиқ ихлосмандлари, санъатшунос олимлар ташриф буюрганини кўриб қалбларимиз фахрга тўлди. Муҳташам Оқсарой майдонида мақом санъати ривожига улкан ҳисса қўшган устозлар ижро этган ашулалардан баҳраманд бўлдик.  

Мана шундай ноёб маънавий бойликка эга бўлган халқнинг вакили эканлигимдан яна бир бор ғурурландим. Шу боис, аввало,  халқаро мақом санъати анжумани ташаббускори бўлган Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Яздон Ташонов,

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман

Кенгаши раисининг биринчи

ўринбосари – аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Фахриддин Абдусатторов - O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аппарат раҳбари 2018-09-15 14:37:23

Дарҳақиқат, санъат ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Ўзига хос йўналишга эга бўлган миллий мусиқа санъати - мақомимизни бутун дунёга тараннум этиш ва унинг бой маънавий синоатидан барча халқларни бахраманд этишдек хайрли ишлар доимо таҳсинга лойиқдир.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-09-09 09:26:41

Мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ундан дунё аҳлини баҳраманд қилиш, келгуси наслларга безавол етказиш мақсадида юртимизнинг гўзал ошёни бўлган Шахрисабзда ўтказилилиши ва унда кўплаб мамлакат вакилларининг иштирок этиши бу тадбир ана шундай буюк маданий мерос ривожига ўзбек халқининг ҳам муносиб ҳисса қўшганига турли қитъа ва мамлакатлар вакилларини яна бир бор эътрофидир .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+