O‘zLiDeP Ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклайди

01.10.2018, 14:46

O‘zLiDeP Ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклайди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси кўп минг сонли партия аъзолари номидан 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз табригида бугунги ёш авлодни Ватанга муҳаббат, билимли, маърифатли, комил инсон бўлиб тарбия топишида ўқитувчи ва мураббийларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу қутлуғ айёмда сиз устозларга қанча эзгу тилакларимизни изҳор этсак шунча кам деб ўйлаймиз. Барчамизнинг камол топишимиз, жамиятда муносиб ўрин эгаллашимизда бор билим ва тажрибаларини бахшида этиб келаётган устоз ва мураббийларимизга чин юракдан ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

Сизларнинг шарафли ва масъулиятли фаолиятингизга куч ва ғайрат, омадлар тилаймиз.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2053
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Tashanov Yazdon O'zLiDeP Kattaqo'rg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari 2018-10-03 09:50:16

Устоз ва мураббийлар куни бу йил ўзгача кўтаринки руҳда ўткарилди.Бунга жойлардаги тадбирлар, суҳбат ва учрашувлар мисол бўла олади.


Абдусатторов Фахриддин - O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-10-02 10:39:55

Барча устозларимиз олдида таъзимдамиз. Энг аввало ота-онамиз, бошланғич синф, фан ўқитувчиларимиз, синф раҳбарларимиз, олийгоҳда таълим тарбия берган педагоглар, турли соҳалардаги меҳнат фаолиятимизда тўғри йўл кўрсатиб устозлик қилган барча ўқитувчи ва мураббийларни доимо эъзозлаш бурчимиз. Шунинг учун вилоятдаги партия фаоллари ва депутатларимиз 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари ўз устозларини байрам билан табриклаб иш жойларига ва хонадонларига ташриф буюрдилар.


Абдусатторов Фахриддин - O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-10-02 10:36:43

Барча устозларимиз олдида таъзимдамиз. Энг аввало ота-онамиз, бошланғич синф, фан ўқитувчиларимиз, синф раҳбарларимиз, олийгоҳда таълим тарбия берган педагоглар, турли соҳалардаги меҳнат фаолиятимизда тўғри йўл кўрсатиб устозлик қилган барча ўқитувчи ва мураббийларни домо эъзозлаш бурчимиз. Шунинг учун вилоятдаги партия фаоллари ва депутатларимиз 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари ўз устозларини байрам билан табриклаб иш жойларига ва хонадонларига ташриф буюрдилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+