Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етади

04.10.2018, 13:28

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида товар  айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етади

Президентимизнинг Ҳиндистонга давлат ташрифини биз партия ходимлари ҳам катта қизиқиш билан кузатдик. Чунки бу ташриф маданияти ва урф-одатлари бир-бирига яқин бўлган икки мамлакат учун ҳам ғоятда аҳамиятли эди. Нью-Деҳлида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон – Ҳиндистон мулоқоти якунида икки мамлакат ҳамкорлигини турли соҳаларда янги, янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган 20 та ҳужжат имзолангани қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг Қўшма баёноти қабул қилинди. 

Шунингдек, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш, туризм, қишлоқ хўжалиги, фан-техника ва инновациялар, коинотни тадқиқ этиш ва ундан тинчлик мақсадларида фойдаланиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илми соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар имзоланди.  

Бундан ташқари, ҳарбий таълим, ҳуқуқ ва адлия, фармацевтика соҳаларидаги муносабатларни ривожлантиришга доир ўзаро англашув меморандумлари қабул қилинди. Имзоланган ҳужжатлар орасида Ўзбекистон – Ҳиндистон ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим, шунингдек, Андижон вилояти билан Ҳиндистоннинг Гужарат штати, Самарқанд ва Агра шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ва шерикликни йўлга қўйиш, Андижон шаҳрида Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисидаги англашув меморандумлари алоҳида аҳамиятга эга.  

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда Президентимиз Ўбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга устувор аҳамият қаратиши, амалий руҳда ўтган музокаралар томонларнинг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга келишиб олинганини қайд этди.

Ташриф давомида имзоланган Андижон шаҳрида Эркин фармацевтика зонасини ташкил этиш тўғрисидаги англашув меморандуми мамлакатимизда фармацевтика саноатини янада ривожлантиришга ишончимиз комил. Чунки Ҳиндистон фармсаноатда дунёдаги энг илғор мамлакатлардан бири. Ўйлаймизки, Андижонда ташкил этилиши режалаштирилаётган Эркин фармацевтика зонаси масҳулотлари сифат жиҳатдан исталган фармсаноат корхоналари билан рақобатлаша олади.

Тохиржон Толипов,

O`zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Tashanov Yazdon O'zLiDeP Kattaqo'rg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari 2018-10-03 09:44:56

Ҳиндистон давлати билан ҳамкорли биз учун ҳар томонлама манфаатли деб ҳисобмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+