O‘zLiDeP: Ўзбекистон-Россия алоқалари ривожида партиянинг иштироки (ВИДЕО)

20.10.2018, 21:55

O‘zLiDeP: Ўзбекистон-Россия алоқалари ривожида партиянинг иштироки (ВИДЕО)

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Ташриф доирасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномаларини имзоланди.

Кеча “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик I Форуми” бўлиб ўтди. Форум доирасида коммуникация алмашинуви, минтақавий ҳамкорлик, саноат алоқалари ва банк-молия соҳалари бўйича $27,1 млрдга тенг 785 та шартнома имзоланди.

Икки давлат делегацияларининг савдо йўналишида имзолаган шартномалари ҳам рус, ҳам ўзбек ишбилармонлари ва тадбиркорлари учун ғоят катта имкониятлар яратади. Икки давлат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни янги босқичга кўтаради.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларни жадаллаштиришда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Буни шу йил давомида амалга оширилган бир қатор амалий ишлар мисолида кўриш мумкин.

Mover.uz:

YouTube:

Жумладан, жорий йил 18 апрелда O‘zLiDeP ва Санкт-Петербург шаҳри маъмуриятининг ташқи алоқалар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган “Ўзбекистон ва Россия: ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусида онлайн конференция фикримизга яққол далилдир. 

Партиямиз фаолиятдан хабардор юртдошларимиз конференция икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида кооперацияни кучайтириш ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаоллаштиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилганини яхши билишади.

Тадбирда Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарёдан мева-сабзавот ва узумни етиштириш, сақлаш, қайта ишлашга ихтисослашган компаниялар, Савдо-саноат палатаси, “Ўзшаробсаноат”, “Ўзозиқовқатхолдинг” вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этган эди. Россия томонидан эса Санкт-Петербург шаҳри маъмуриятининг ташқи алоқалар, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий таъминот, истеъмол бозорлари масалари бўйича, ҳамда инвестициялар бўйича қўмиталари, Санкт-Петербург савдо-саноат палатаси, “СпецСервис”, “Корпорация Бонапарт”, “Legaris Trading”, “Балтика-Транс”, “ТОР”, “Безопасные технологии и разработки”, “X5 Retail Group” каби етакчи Россия компаниялари ва тармоқ тузилмалари вакиллари қатнашган эди. Бу онлайн мулоқот Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларидаги мева-сабзавот етиштирувчиларга россиялик йирик савдо тармоқлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш имконини яратиб берган эди.

O’zLiDeP онлайн конференциядан кўп ўтмай, ўзбек ва рус тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида яна бир янги лойиҳага қўл урди. Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Ўзбекистон ва Россия: тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида навбатдаги онлайн-конференция ташкил этилди. 

Текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ўртасидаги кооперацияни чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилган тадбирда 50 нафардан зиёд россиялик тадбиркорлар ва ишбилармонлар, бизнес ва тармоқ тузилмалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда россиялик истеъмолчиларнинг сифатли ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига бўлган қизиқиши, ўзаро манфаатли савдо ва инвестицион муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистон маҳсулотини Россия бозорига илгари суриш учун ҳали ишга солинмаган салоҳият ва катта имкониятлар муҳокама қилинган эди.

O’zLiDePнинг россиялик ҳамкорлари билан алоқалари фақатгина тадбиркорларга кенг имкониятлар очиш йўли билан чекланмайди. Бу ҳамкорликнинг “Единая Россия” ва O‘zLiDeP билан ўзаро партиялараро мулоқотлар доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан Россия жамоатчилигини таништириш, икки давлат илмий доиралари иштирокида долзарб мавзуларда уюштирилган анжуман, фикр алмашувларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Хусусан, йил давомида O‘zLiDePнинг ташаббуси билан ўз ҳамкори Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси билан ҳамкорликда таниқли россиялик иқтисодчи олимлар иштирокида иқтисодни либераллаштириш мавзуларида бир қатор йирик халқаро анжуманлар ташкил этилди. Улар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар тегишли вазирликларга тақдим этилди.

Шунингдек, шу йилнинг май ойида O’zLiDeP вакиллари ва мамлакатимиз тадбиркорларининг Россияга ташрифи амалга оширилди. Нафақат “Единая Россия” фаоллари балки Санк-Петербург шаҳри раҳбарияти, Россия Федерациясининг Шимолий-ғарбий федерал округи мухтор вакили ва бошқа расмийлар билан ҳам учрашувлар ташкил этилди. Бўлиб ўтган учрашувлар давомида икки томонлама алоқаларни янада кучайтириш хусусида келишиб олинди.

Бу каби ҳамкорлик алоқалари йирик халқаро анжуманлар доирасида ҳам давом этмоқда. Хусусан, май ойида Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ сиёсий партиялари биринчи Форумида ҳам “Единая Россия” ва O‘zLiDeP вакиллари ушбу икки давлатлар амалга оширган ислоҳотлар хусусида икки етакчи партия ўртасидаги муносабатларни янги даражага чиқариш хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, партиямиз вакиллари мамлакатимизнинг бугунги замонавий қиёфаси, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши, бозор ислоҳотларини ҳаётга тадбиқ этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида маълумот беришган эди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Россия Федерацияси Президенти В.Путин ва мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган ҳужжатлар O’zLiDeP зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Хусусан, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2019-2024 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида O’zLiDeP россиялик тадбиркорлар ва мамлакатимиз ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликни янада жадаллаштиришга ва ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга интилади.

  • Кўрилди
    1636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

О.Темиров ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими фаоли2018-10-22 09:26:42

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи мамлакатимизда улкан иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатлар ривожига муносиб ҳисса қўшиши билан бирга халқларимиз ўртасида ҳам ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади. Бу кун икки мамлакат халқлари ҳаётида эсда қоларли тарихий кун бўлди.


Жамила Отамуратова2018-10-22 08:51:38

Икки мамлакат ҳамкорлиги бардавом бўлсин! Бу давлатимиз янада ривожланишига, иқтисодиётимиз гуллаб-яшнашига хизмат қилади. Сиёсий партияларнинг ўзаро ҳамкорлиги эса мазкур муносабатларни янада мустаҳкамлайди. ЎзЛиДеПнинг Россиядаги етакчи партиялар билан ўрнатган алоқалари бунда муҳим аҳамиятга эга. Сиёсий партиялараро муносабатлар янада йирик халқаро анжуманлар, конференциялар, қолаверса, ўзаро тажриба алмашинувларда ўз аксини топаётганлиги мамлакатимизда бу соҳа ҳам янги босқичга кўтарилаётганлигидан далолатдир.


Fedya2018-10-21 08:15:24

Ne nado obmanivat lyudey.


Даврон Темиров O‘zLiDePБўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-10-20 16:56:52

Бугунги кунда Россиянинг мамлакатимиз билан ўзаро ҳамкорлиги ва уни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболларининг муҳокама қилиниши, битимлар имзоланиши, мамлакатларимизнинг долзарб минтақавий ва халқаро масалаларга доир ёндашувлари мос бўлиб шубҳасиз,мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+