O‘zLiDeP: сарҳисоб ва галдаги вазифалар

23.10.2018, 15:26

O‘zLiDeP: сарҳисоб ва галдаги вазифалар

Бу йил мулкдорлар қатлами, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш соҳаси, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишбилармонлар, моддий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишни мақсад қилган янги сиёсий куч – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганига 15 йил бўлади.

Албатта, 15 йил тарих олдида жуда қисқа муддат. Лекин ўтган йиллар, айниқса мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида мутлақо янги даврни бошлаб берган сўнгги икки йилда амалга оширилган ислоҳотлар шиддати O‘zLiDePни ҳам замон билан ҳамнафас бўлишга, фаолиятини тубдан такомиллаштириш нуқтаи назаридан жиддий синов даври бўлди, дейиш мумкин. Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси O‘zLiDeP зиммасига тамомила янги вазифаларни қўйди, янги йўналишларни белгилаб берди. Қолаверса, ўтган йили 12 июлда Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида фаолиятимиз асосли равишда танқид қилиниб, зиммамизга қатор вазифалар юкланганди.

Таъбир жоиз бўлса, замон талабларига мослаштирилган, аҳолининг реал ҳаёт даражасидан келиб чиқиб ривожлантирилган, халқимиз орзу-истакларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда партиямиз фаолиятининг сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий асосини ташкил этади.

Бинобарин шундай экан, O‘zLiDeP 15 йиллиги биз учун барча партия фаоллари юртдошларимизни кенг жалб қилган ҳолда, ўтган фаолият давримизни сарҳисоб қилиш, кейинги режаларни белгилаб олиш учун бир имкониятдир. Шунинг учун ушбу сана арафасида барча туманларда, чекка қишлоқлардан тортиб, вилоятлар марказларида ўтказиш режалаштирилаётган тадбирлар ва аввало партия фаолиятига ана шу ракурсдан ёндашиш, қилинган ишларга холисона баҳо бериш, сарҳисоб натижаларига кўра келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш каби мақсадларни кўзлаган. Шу боис, айни пайтда партиянинг ҳар бир туман, (шаҳар), вилоят кесимида бошланғич партия ташкилотлари, тадбиркор ва фермерлар, ёшлар, аёллар масалаларига бағишланган тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Токи мақсад аввало юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан бевосита манфаатдор бўлган халқимиз фикрини атрофлича ўрганиб, чуқур таҳлил қилиш асносида ҳосил бўлган таклиф ва тавсиялар O‘zLiDePнинг фаолият йўналишларини белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблаймиз. Зеро, партиямизнинг йиллар давомида барчага яхши маълум бўлган “Биргаликда биз кучмиз” шиорининг ҳаётий ифодаси айнан мана шу жабҳада намоён бўлади.

Шундай экан 15 йилдан буён ўз халқи, юрти манфаатлари йўлида фаолият юритиб келаётган O‘zLiDeP бундан кейин ҳам ҳар бир ҳаракатини халқимиз хусусан, тадбиркорларимиз, фермерларимиз, нуронийларимиз, ёшларимиз, зиёлиларимиз, умуман барча аҳоли вакилларимиз билан фикрлашган ҳолда амалга ошириб бораверади. Шу йилнинг октябрь-ноябрь ойларида белгиланган “O‘zLiDeP: сарҳисоб ва галдаги вазифалар” рукнида режалаштирилган кенг қамровли тадбирлардан ҳам айнан шу мақсад кўзланган.

Азиз юртдошлар! Бу борада Сизнинг фикрингиз ҳам биз учун жуда муҳим. Шундай экан Сизларни ушбу жараёнга фаол иштирок этишга чақирамиз.  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Хива туман аппарат раҳбари Ш.Атажанов2018-10-30 11:09:09

Партиямизнинг 15 йиллик фаолиятига баҳо берар эканмиз. Биринчи ўринда камчиликларимиз ва ўз навбатида эришган ютуқларимизга алоҳида урғу берилиши табиий бир ҳол. Ҳозирги кунда мамлакатимизда рўй бераётган кенг камровли ислоҳотларни амалга ошириш даврида партия фаоллари, ходимлари ва барча партиядошларимиз олдида партиямиз фаолиятини янада ривожлантириб, партия обрўсини янада оширишдек улкан масъулият ҳисси турибди. Барча партиядошларимизга ана шу вазифани адо этишида соғлиқ-саломатлик, куч-қувват ва омад тилайман.


Алимова Холидахон Қувасой шахар ЎзЛиДеП депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-10-30 09:08:02

Партиямизнинг ташкил топганига 15 йил тўлиши муносабати билан энг аввало партимизнинг барча вакиллари, аъзоларини муборакбод этаман. Қисқа муддат ичида партиямиз ўз мавқеига эга бўлди. Ўтган барча сайловларда ўз кучимиз билан катта маррраларга эришдик ва келгуси йилдаги сайловларда ҳам бор кучимиз билан юқори чўққиларни эгаллаш учун бор куч-ғайратимизни ишга солишда барча партия вакилларига омадлар тилайман.


Шохрух Ўразбоев. Жиззах вилояти Зарбдор тумани O‘zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-10-29 13:31:06

Ўтган 15 йил мобайнида O‘zLiDeP ўз мавқеига эга бўлиб, электорат манфаатлари йўлида ўз иродасини кўрсатиб келмоқда. Ўтган йилларда эришган ютуқларимиз бу хали бошланиши бўлиб, Биз эндиги марраларимизни ўтган йиллардагидан каттароқ олишимиз лозим. Келгуси йилда бўлиб ўтадиган сайловларда партямиздан кўрсатиладиган номзодларга омад. O‘zLiDeP 15 йиллик Юбилей байрами барча партиядошларимизга муборак бўлсин.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-10-29 13:25:44

15 йил тарих олдида жуда қисқа муддат. Лекин ўтган йиллар, айниқса мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида мутлақо янги даврни бошлаб берган сўнгги икки йилда амалга оширилган ислоҳотлар шиддати O‘zLiDePни ҳам замон билан ҳамнафас бўлишга, фаолиятини тубдан такомиллаштириш нуқтаи назаридан жиддий синов даври бўлди. Таъбир жоиз бўлса, замон талабларига мослаштирилган, халқимиз орзу-истакларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда партиямиз фаолиятининг сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий асосини ташкил этади ва шубхасиз партиямизнинг барча қатламдаги аъзоларига дастурий йўлланма бўлиб хизмат қилади.Юбилей сана ҳаммамизга муборак бўлсин.


Абдусатторов Фахриддин - O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-10-28 11:07:50

Шу давргача партияда фаолият юритган фаолларимиз партиямизни мамлакатда етакчи сиёсий куч сифатида эътироф этилишини таъминладилар, ҳозирги кунда мамлакатимизда рўй бераётган кескин ижобий ўзгаришлар даврида партия фаоллари, ходимлари ва барча партиядошларимиз олдида партия фаолиятини янада ривожлантириш, обрў-эътибори, нуфузини янада оширишдек катта масъулият турибди. Барча фаолларимиз, партиядошларимизга ана шу масъулиятли вазифани юксак даражада адо этишга соғлиқ-саломатлик, куч-қувват ва омад тилайман.


Абдусатторов Фахриддин - O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-10-28 10:58:43

Шу давргача партияда фаолият юритган фаолларимиз партиямизни мамлакатда етакчи сиёсий куч сифатида эътироф этилишини таъминладилар, ҳозирги кунда мамлакатимизда рўй бераётган кескин ижобий ўзгаришлар даврида партия фаоллари, ходимлари ва барча партиядошларимиз олдида партия фаолиятини янада ривожлантириш, обрў-эътибори, нуфузини янада оширишдек катта масъулият турибди. Барча фаолларимиз, партиядошларимизга ана масъулиятли вазифани юксак даражада адо этишга соғлиқ-саломатлик, куч-қувват ва омад тилайман.


Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи июрочи котиби2018-10-23 16:06:34

Тарихан қисқа давр ичида ЎзЛиДеП ўз мавқеига эга бўлди, электорат манфаатлари йўлида ўз иродасини кўрсатиб келмоқда. Ўтган йилларда эришган ютуқларимиз ўзимизники, Биз эндиги марраларимизни утган йиллардагидан каттароқ олишимиз лозим. Келгуси йилда бўлиб ўтадиган сайловларда партямизнинг ҳақиқий кучи аён бўлади. Юбилей барчамизга муборак бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+