Тадбиркорларга елкадош бўлиб яшаш – биринчи галдаги вазифамизга айланиши керак

11.12.2018, 14:14

Тадбиркорларга елкадош бўлиб яшаш – биринчи галдаги вазифамизга айланиши керак

Ҳозирги даврда жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнини чуқурлаштириш, унинг изчиллиги ва самарадорлигини таъминлаш, амалга ошираётган ислоҳотларимизнинг энг асосий йўналишига айланди. Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, унда миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган сиёсий маданиятни шакллантириш тараққиётимизнинг янги даври учун бош мақсадга айланди.

Давлатимиз раҳбарининг 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Конституциямиз қабул қилинининг 26 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбиридаги нутқини эшитиб, бу йўналишда қилиниши керак бўлган ишлар кўлами нақадар кенг эканини яна бир карра ҳис этдим.

Муҳтарам Президентимиз халқимизни ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақидаги маърузаларида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтдилар. “Агар биз юртимизда барқарор иқтисодиёт қурмоқчи бўлсак, дунёдаги ривожланган мамлакатлар каби бой ва фаровон яшамоқчи бўлсак, юзаки эмас, балки қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, ҳақиқий бозор иқтисодиётига ўтишимиз шарт. Ягона йўлимиз шу Бу – Асосий қонунимиз талаби. Бошқа йўл йўқ. Биз бошлаган ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз ва улар албатта ўзининг ижобий натижасини беради” деди, мамлакатимиз раҳбари.

Шунингдек, юртбошимиз инвесторлар учун кенг шароитлар яратиш, инфляция даражасини пасайтириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олдимизда турган муҳим вазифаларни таъкидлаб ўтди. 

Таъкидлаш керак, бугунги кунда тадбиркорлик иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва бошқа ҳеч бир соҳа ўрнини босаолмайдиган катта аҳамияти билан давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Иқтисодиётимизда нодавлат секторда банд бўлганлар улуши йилдан-йилга кўпайиб бораётгани фикримизга яққол далилдир. Хусусий секторнинг ривожланиши ва кенгайиши истиқболда ҳам аҳолининг иш билан таъминлашда асосий омил бўлиб қолади.

Бу эса тадбиркорлар ва ишбилармонлар манффатини ҳимоя қилишга бел боғлаган сиёсий куч O’zLiDeP ва унинг вакиллик органларидаги депутатлари зиммасига катта масъулият юклайди. Жумладан, тадбиркорларнинг янада эркинроқ фаолият олиб бориши учун биз депутатлар фаолиятимизни янада жонлантиришимиз зарур. Айниқса, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир қарор ва қонунларнинг ижросини мониторинг қилиш, бу борада депутатлик назоратини янада кучайтириш ҳамда партия электорати бўлган тадбиркорлар ичига кўпроқ кириб боришимиз даркор. Уларнинг муаммоларини ҳал эишда фаол бўлишимиз биринчи галдаги вазифамизга айланиши керак.

Т.НАЗАРОВ 

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши раиси, Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия

депутатлик гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    1520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Ташанов Яэдон Каттақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-12-19 10:08:20

ПРезидентимиз фармон ва қарорлари билан тадбиркорлар учун жуда катта имкониятлар яратиб бермоқдалар .Бу фармон ва қарорларни жойларда амалга оширилишида биз партия ходимлари ва фаоллари ҳам маъсулдирмиз.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-12-09 11:52:01

Тадбирда ёшларнинг илмга интилишини кучайтириш, тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатлар билан турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бундан буён ҳам ислоҳотлар марказида бўлиши қайд этилди.Чунки, Президентимиз такидлаганларидек билимли ёшлар, буюк келажакнинг, фаровон ҳаётнинг, жамият тараққиётининг кафолатидир. Улуғ айём ҳаммамизга муборак бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+