Президентимиз ишончи кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди

17.12.2018, 15:44

Президентимиз ишончи кучимизга куч,  ғайратимизга ғайрат қўшди

Президентимиз жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 13 декабрь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. 

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбарининг халқ билан ўтказган учрашув ва мулоқотлари, янги лойиҳалар тақдимоти чоғида билдирган фикрлари, ҳудудни янада ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида белгилаб берилган вазифалар одамлар қалбида дахлдорлик туйғусини кучайтирди, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлади.

Президентимизнинг корхонамизга келиб биз билан дилдан суҳбатлашгани, истиқболимиз учун зарур тавсиялар берганидан бошимиз осмонга етди. Учрашув чоғида юртбошимиз ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, рақобатдош маҳсулот турларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мамлакатимиз раҳбари билан мулоқот давомида қиймати 10 млн. АҚШ доллари бўлган “Миллий кўринишдаги эко пойабзаллар, либослар ишлаб чиқариш ва туризмни ривожлантириш” мавзусидаги тақдимотимизни ўтказдик. Президентимиз мазкур лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмаларни берди. 

Айни чоғда 250 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлаганмиз. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз нафақат ички бозорда балки хорижга ҳам экспорт қилиняпти. Энди билдирилган ишончни оқлаб, фаолиятимизга янгиликлар киритган ҳолда бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйяпмиз. Чунки юртбошимиз тадбиркорлар билан учрашуви чоғида тадбиркорлик соҳасида катта ишларни амалга ошириш бўйича ўта муҳим вазифаларни белгилаб берди. Бу юксак ишончни оқлаш, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга солишимиз, юрт тараққиёти учун астойдил меҳнат қилишимиз даркор.   

Гулнора Одилова,

O‘zLiDeP фаоли,

тадбиркор

  • Кўрилди
    1696
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

y.salimov UzLiDeP ijrochi kotibi2018-12-26 19:38:19

Tadbirkorlarga qancha kumak bersak va madad bersak oz ulardan urganadiganlarimiz kup tadbirkorlar nafaqat uzini balki davlat va xalqni boy qilishga xarakat qilishadi ularga bu masulyatli va sharafli mexnatda charchamang dep qolamiz


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-12-26 14:11:57

Президентимизнинг 13 декабрь куни вилоятимизга ташрифлари чоғида давлатимиз раҳбарининг халқ билан ўтказган учрашув ва мулоқотлари, янги лойиҳалар тақдимоти чоғида билдирган фикрлари, вилоятимизни янада ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида белгилаб берилган вазифалар вилоятимиз аҳли қалбида дахлдорлик туйғусини кучайтирди, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+