Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили тадбиркорларга янги ташаббус, янги ривожланиш босқичларини тақдим этади

28.12.2018, 12:22

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили тадбиркорларга янги ташаббус, янги ривожланиш босқичларини тақдим этади

Ҳозиргина Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномаси вақтида 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном беришни таклиф қилди. Бу албатта “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”нинг мантиқий давоми бўлади. Зеро, ишбилармонлик муҳити ўзига ишончи бор, ташаббускор, янги ғоялар, илғор фикрларни жамиятга тақдим эта оладиган кишиларни ўз майдонида мустаҳкам ушлаб тура олади.

Бу бор гап. Сабаби тадбиркор янгиликка интилмаса, маҳсулотига харидорни топа билмаса, юқори чўққини кўзламаса, муҳими, уни қўллаб-қувватлагувчи бўлмаса, бу майдондан осонгина енгилиб чиқиб кетади. Давлатимиз раҳбарининг одилона, оқилона сиёсати туфайли бугун ишбилармонлик муҳити ана шундай салоҳиятли, жаҳон бозорида ўрнини топа олган тадбиркорларни ўз атрофига жипслаштирмоқда. Қувонарлиси, бугун юртимизнинг ҳар бир фуқаросида тадбиркорликка ишонч бор, камомадга эмас, даромадга ишонч бор. Бу Президентимиз таъбири билан айтганда, “...халқ тадбиркор бўлса – давлат бой бўлади” дегани.

Президентимиз ўз Мурожаатномасида саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. “Саноат ривожланмаган жойда ишсизликка барҳам берилмаслигини” қайд этди. Ҳақиқатдан ҳам янги саноат корхоналари янги иш ўринлари демакдир. Бугун Андижонда ҳам бу борада айтишга арзирли ўзгаришлар етарлича. Кичик саноат зоналарининг бунёд этилаётганлиги, йиллаб айрим сабабларга кўра фойдаланилмай турган биноларнинг инвестиция киритиш шарти билан тадбиркорларга берилаётгани айни оқилона сиёсатнинг олдимизга қўяётган вазифалар ижроси намунасидир. Бугун биргина Андижон шаҳридаги собиқ “Машинасозлик заводи”нинг ўзидаги биноларда юзлаб кичик тадбиркорлик объектлари қад кўтарди, инвестиция олиб кираётган тадбиркорлар яратган минглаб иш ўринларида фаолият юритаётган йигит-қизларимиз бундай имкониятдан мамнун.

Мурожаатномада айтилган ҳар бир фикр халқимизнинг турмуш тарзини юксалтиришга, фаровонлик учун дадил қадамлар ташлашга, фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратишга асос бўлаётгани Президентимизнинг фақат ва фақат инсон омили учун, манфаатлари учун ёниб ишлаётгани далилидир. Биз эса шундай сарбоннинг карвонида эканлигимиздан жудаям фахрланамиз.

Тоҳиржон ТОЛИПОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги

 O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+