Капитал бозорини ривожлантириш билан янги агентлик шуғулланади

28.01.2019, 15:23

Капитал бозорини ривожлантириш билан янги агентлик шуғулланади

Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Қарорда янги тузилаётган агентликнинг вазифа ва ваколатлари, ташкилий тузилмаси белгилаб берилди. Унга кўра, агентликнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 90 нафар, шу жумладан, ташкилотнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари чекланган сони 50 нафар этиб белгиланди.

Таъкидлаш жоиз, агентлик Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда мазкур қўмита ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этувчиларни ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш борасидаги барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Қарорда агентлик зиммасига бугунги кун талабидан келиб чиқиб, қатор вазифалар юкланди. Хусусан, илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар, чекловлар ва соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлигини бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича агентлик фаол иш олиб боради.

Шунингдек, инвесторлар учун жозибадор механизмларни жорий қилиш ҳисобига капитал бозорининг капиталлашуви ва рақобатбардошлигини ошириш, банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш, капитал бозорида инвестициявий ва ишбилармонлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда кенгайтириш вазифалари шулар жумласидандир.

Умуман олганда янги агентлик ўз вазифа ва ваколатларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда капитал бозорини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва суғурта компанияларининг бўш маблағларини муҳим лойиҳаларга жалб қилиш бўйича аниқ ва мақсадли фаолият юритади. Бу каби янгича ислоҳотларни амалга оширилиши эса давлат бюджети харажатларини бир маромда молиялаштириш учун имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Дилшод ШОУМАРОВ,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тадбиркор

  • Кўрилди
    227
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Асад2019-01-30 04:38:56

Акциядорлик корхоналаринг акцияларини сотиш ва улар кушимча маблагларни жалб килиш учун облигациялар чикариш чет элдан кредит олиш учун ва айнан шу корхона дуне да ухшаш товарлар и/ч уюшмасига аьзо булиш, хар ой дивиденд олиш хисоб ларини электрон матбуотга эьлон килиш янги узимизда и/ч бух стат эконом хисоботларини замонийлаштириш, хуллас жуда куп холатлар купрок ташки ва ички аудит чегараланиб колмасдан истимолчиларнинг эркин бозор яыни урикзор да точкасига эга булиш


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+