Давлат мулки объектларидан фойдаланишда тадбиркорларга кенг имкониятлар берилди

25.02.2019, 22:44

Давлат мулки объектларидан фойдаланишда тадбиркорларга кенг имкониятлар берилди

Республикамизда сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, фаолият юритиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш ҳамда лицензиялар олиш билан боғлиқ жараённи соддалаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада либераллаштириш, давлатнинг тартибга солиш борасидаги ролини камайтиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда охирги бир йилда қулай бизнес муҳити, хорижлик инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар ҳамда имтиёзларнинг аниқ тизими яратилгани инвестициявий фаолликни ошириш, иқтисодиётга тўғридан-тўғри сармоялар оқимини сезиларли даражада кўпайтириш имконини берди.

Давлатимиз раҳбари томонидан барча йўналишдаги соҳаларни ривожлантириш, тадбиркорга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, ер ва мулк объектлардан самарали фойдаланиш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бунга яққол мисол бўла олади.

Хусусан, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда 444 та бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилиб, шундан 310 та объект яъни бўш турган объектларнинг қарийб 70 фоизи 172 млрд.сўм инвестиция киритиш ҳамда 3 536 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 11,2 млрд.сўмга сотилган.

Фармон билан, давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш, 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши ҳамда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича электрон савдо майдончасига қўйилган объектлар улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмаслиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, объектларни сотиб олишда тўловларини амалга ошириш учун қулайлик яратилди. Хусусан, объект баҳоси энг кам иш ҳақининг 3000 бараваригача бўлган нархда сотилганда олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб 3 ойдан
кўп бўлмаган муддатда, 3000 бараваридан - 7000 бараваригача бўлганда 6 ойгача,
7000 бараваридан - 15000 бараваригача бўлганда 1 йилгача, 15000 бараваридан - 20000 бараваригача бўлганда 2 йилгача ва 20000 бараваридан юқори бўлганда 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда тўлаш белгиланди.

Шунингдек, Фармон билан белгиланган тартибда ҳамда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан сотиладиган давлат мулки объектлари рўйҳати тасдиқланди, бундан ташқари e-auksion.uz электрон савдо майдончаси ёрдамида бўш турган ҳамда фойдаланиш учун ижарага бериладиган ер ва мулк объектлари билан танишиши ва уларни очиқлик ва шаффофлик таъминланган адолатли савдо орқали қулай, хавфсиз харид қилиш ҳамда ижарага олиш имкониятлари яратилди.

Фармон билан белгиланган долзарб вазифаларни амалга ошириш ҳамда чора-тадбирлар ижросини таъминлаш борасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Жамшид Жалолов

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси мутахассиси

  • Кўрилди
    176
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-02-28 08:37:22

Президентимизнинг “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тадбиркорлик субъектлари учун янада кенгроқ имкониятлар яратади.Қўшимча иш ўринлари яратилади ва кўплаб экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш мумкин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+