Бағрикенглик ва кечиримлиликнинг амалий ифодаси

30.05.2019, 19:07

Бағрикенглик ва кечиримлиликнинг амалий ифодаси

Президентимизнинг бевосита кўрсатмалари асосида амалга оширилган юртдошларимизни қалтис вазият юзага келган худуддан юртимизга қайтарилиши бугунги янги, динамик тарзда ўзгараётган Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган давлат сиёсатининг яна бир ёрқин кўриниши бўлди. Ушбу гуманитар акция нафақат юртимиз балки жаҳон жамоатчилиги томонидан ҳам юқори  даражада ижобий баҳоланмоқда.

Ушбу акциянинг муҳим жиҳатларидан бири сифатида уни амалга оширишда ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлар, бошқа идораларнинг бир қатор халқаро ташкилотлари ёрдамига таянган ҳолда амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ушбу инсонпарварлик ва бағрикенглик акцияси ушбу фуқароларнинг жамиятга, тўлақонли ҳаётга қайтариш борасида амалга ошириладиган катта йўлнинг бошланиши деб ҳисоблайди. Муҳими, ўз ҳаётида оғир вазиятни бошдан кечириб эндиликда ватанимизга қайтган барча фуқароларимизга ўзини қайта тиклашлари ва жамиятга тўлақонли равишда киришиб кетишлари учун ҳар томонлама зарур ёрдам кўрсатилади.

Биз ушбу акцияни мамлакатимиз раҳбари томонидан жамиятимизда шакллантирилаётган ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, бағрикенглик маданиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлардаги муҳим қадам сифатида баҳолаймиз.

Айтиб ўтиш керакки жамиятимизда бундай муҳитни шакллантириш борасида ишлар анча олдин бошланган эди. Хусусан, 2017 йилда мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон Президенти ўз конституцион ваколатларидан фойдаланган ҳолда 2700 дан ортиқ инсонни авф қилган эди, 2018 йилда эса уларнинг сони яна 990 тага кўпайганди. Мазкур эътибор натижасида 3300 дан ортиқ фуқаролар ўз оилалари бағрига қайтган бўлса, уларнинг 640 тасини айнан таъқиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок қилганлар ташкил этишини қайд этиш ўринлидир.

Энг муҳими -  алоҳида олинган ҳар бир ҳолатда авфни қўллашда аҳолининг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирок этмоқда, бундай шахсларнинг ҳар бири билан яккама якка суҳбатлар ўтказилмоқда. Илгари турли диний экстремистик гуруҳлар билан алоқада гумонланган 20 мингдан ортиқ шахс ҳисобдан чиқарилди.

Адашиб, алдовларга учиб бир пайтлар мамлакатдан чиқиб кетган, бунинг оқибатида оғир ҳаёт синовларини бошдан кечирган инсонларнинг муқаддас Рамазон ойида ўз ватанига қайтарилиши алоҳида эътиборга моликдир.

Ҳукумат томонидан уларга тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш кафолатланганлиги ҳам бундай инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан далолат беради.

Мазкур бағрикенглик ва инсонпарварлик акцияси жамиятимизда инсон, унинг ҳаёти ва эркинликлари  энг олий қадрият эканлигини яна бир тасдиқлади.

Бахтиёр ЯКУБОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси раиси ўринбосари

***

Жорий йилнинг 30 май куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Сурияга алдов орқали олиб кетилган 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. 

Мазкур хайрли ташаббус давлатимиз раҳбари томонидан муборак Рамазон ойида амалга оширилди. 

Партиямиз нуқтаи назарига кўра ушбу акция муқаддас динимиз ҳамда ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган азалий қадриятларимиздаги эзгу амалларнинг ҳаётий ифодасидир. Зеро, Ислом дини ҳақиқатни тушунишга, яхшиликларга муҳтожликни рағбатлантиришга, барчамизни яхшиликка, ҳақиқий инсоний ҳислатларни сақлаб қолишга чақиради.

Г.ХАЛМУРАТОВА,

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим раҳбари

***

Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан 156 нафар ватандошимизнинг юртимизга қайтарилиши халқимизга хос бағрикенглик ва кечиримлиликнинг навбатдаги ўзига хос ифодаси бўлди. Алдовлар, хатолар натижасида ўзга юртларда сарсон бўлиб, мусофирчиликнинг энг оғир синовларини бошидан ўтказган бу юртдошларимиз тинчлик қадри, она ватанидаги меҳр-мурувватнинг қадри нечоғли азиз эканлигини чин қалбидан ҳис қилиб турибдилар.

Ватандошларимизни юртимизга Муборак Рамазон ойида - меҳр мурувват ойида қайтарилаётганлиги давлатимиз сиёсатида миллий қадриятларимизни, инсонпарварлик тамойилларини устувор эканлигини кўрсатиб турибди. Ватандошларимизни тинч ҳаётга қайтишлари учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилиши, уларга тиббий, моддий ва маънавий ёрдам кўсатилиши таъкидлаганимиз инсонпарварликнинг амалдаги ифодасидир. Давлатимиз раҳбарининг ушбу бағрикенглик ва инсонпарварлик қарори Ўзбекистонимизнинг бағрикенглигини, халқимизнинг инсонпарварлигини дунёга кўрсатиб берди.

Тўлқин Каримов,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

***

Cўнгги йиллар мобайнида дунёда чуқур геосиёсий ўзгаришлар рўй бердики, бу эса ўз навбатида амалдаги хавфсизлик ва барқарорлик тизимини бузилишига олиб келди.

Можароли худудларда уйларини йўқотган ва бегона юртларда яшаётган одамларнинг қайғу ва изтиробларини ОАВ орқали билиб гувоҳи бўлаяпмиз. 
Қуролли тўқнашувлар ва террорчилик  ҳаракатлар натижасида  бегуноҳ болалар, қариялар ва аёллар халок бўлмоқда. Бундай шароитда ҳар бир мустақил мамлакат учун тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни мустаҳкамлаш йўлида амалий қадамлар қўйиш муҳим ахамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан O'zLiDeP Суриядан 150 дан ортиқ  ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилишини, “Меҳр” инсонпарварлик акциясини қўллаб-қувватлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, гуманитар ёрдам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатларга, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёрлари ва принципларига, биринчи навбатда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2396-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

А.Пайғамов,

 O’zLiDeP Халқ депутатлари Фарғона

вилояти Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    1161
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+