ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!

11.07.2019, 10:07

ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!

Мустақиллик – буюк неъмат. Унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт, тинчлик ва осойишталик каби буюк неъматлар мужассам. Шу боисдан азал-азалдан ҳар бир халқ ва миллат ўз эрки ва озодлиги учун матонат-ла курашиб келган.

Мустақил тараққиёт йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида эришилган юқори ўсиш суръатлари билан бугун ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Энг муҳими, Ватан тараққиёти, мамлакатдаги ўзгаришу янгиланишлар самараси юртдошларимиз турмуш фаровонлиги, хонадонлардаги қут-барака, тинчлик-осойишталик тимсолида ўзининг ёрқин ифодасини топаётир.

Шу маънода, мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади. Шундай экан, партиянинг барча даражадаги ташкилотлари олдида бу жараёнда фаол иштирок этиш, Истиқлолнинг аҳамиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда ўрнак бўлиш каби муҳим вазифалар турибди.

Шундан келиб чиқиб, O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Президентимизнинг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида турли байрам тадбирлари ва мусобақалар ўтказишни режалаштирган. Уларда халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, тинч ва осойишта кунимизга шукроналик ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Зотан, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилиши халқимизнинг қалбига ажиб бир маънавий ҳарорат бахш этди. Ушбу шиор фарғоналик юртдошларимизни ҳам хайрли ташаббуслар сари ундади.

 Нафисахон ЭЛЧИЕВА,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

 Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    49
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+