Инсон манфаати – юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош нуқтаси эканлигини исботловчи яна бир муҳим қарор

03.08.2019, 12:17

Инсон манфаати – юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош нуқтаси эканлигини исботловчи яна бир муҳим қарор

Бугунги кунда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга, халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган ҳуқуқларни кафолатлаш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Жамиятда қонунийликни таъминлаш, судларнинг амалда мустақиллигини кафолатлаш, адвокатларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш борасида Президентиизнинг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси ушбу муҳим қарор ва фармонлар қаторида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колонияси (Жаслиқ қўрғонида жойлашган) тугатилиши тўғрисидаги қарори том маънодаги тарихий қарор бўлди деб хисоблайди. Ўтган йиллар давомида ушбу колониянинг номи нафақат мамлакат ичкарисида балки дунё жамоатчилиги орасида ҳам салбий бир маънога эга бўлган атамага айланиб улгурган эди. Бекорга ўтган йиллар давомида инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги халқаро ташкилотлар уни ёпилишини сўраб мамлакат раҳбариятига кўплаб мурожаатлар қилмаган. Мамлакат Президенти Ш.МИрзиёев ушбу қарорга имзо қўйиш билан том маънода  юртимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган сиёсатда марказий ўринни эгаллаши, инсон манфаатлари доимо унинг диққат марказида бўлиши ва унга қарши қаратилган ҳар қандай харакат қаттиқ қораланишини яна бир бор амалда исботлади. Қарор чиқиши биланоқ кўплаб чет эллик жамоат арбобларидан қарорни қўллаб қувватлашларини билдириб келаётган фикрлар ҳам қабул қилинган қарорнинг қанчалик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади.

Жамиятда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш борасидаги ҳамда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар аҳолининг давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқалари янада мустаҳкамланишига, фуқаролик позицияларини ошишига, жамиятда қонунларга нисбатан ҳурматнинг мустаҳкамланишига олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги белгиланган “инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб” қилинаётган ишлардир.

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

 O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Ҳамдамбек Расулов

  • Кўрилди
    1014
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+