Янги Ўзбекистон - янги сайловлар

21.09.2019, 20:54

Янги Ўзбекистон - янги сайловлар

Хабарингиз бор кеча мамлакатимизда беш йилликнинг нуфузли сиёсий тадбири - парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга старт берилди. Кураш бошланди. Бу “жанг”да кимнинг ғоялари халққа яқин бўлса, ўша партиянинг қўли баланд келиши кундек равшан.

Бугун таниқли сиёсатчилар, экспертлар томонидан бир жиҳат қайта-қайта тилга олинаяпти. Яъни бу галги сайловлар мутлақо янгича босқичда, янгича қарашлар асосида бўлиб ўтади. Шундай бўлиши табиий. Чунки тан олиш керак юртимизда кейинги уч йилда Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар биринчи галда одамларнинг сиёсий онгини ва дунёқарашини ўзгартирди. Улар бугун ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билади, давлат ва жамият бошқарувида бевосита иштирок этмоқда, ҳар қандай масалада ўзининг шахсий фикрига эга фаол фуқароларга айланди десак муболаға бўлмайди. Улар бугун қайси соҳа бўлмасин, айниқса сиёсий партияларнинг амалий ишларига қараб баҳо бермоқда. Шу маънода бу йилги сайловларда уларни партия ғоялари ортидан эргаштириш учун аввало рақобатга дош бериш ва O‘zLiDeP амалий ишлар партияси эканлигини исботлаш талаб этилади.

Қолаверса, бу галги сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик ва мутлақо янги босқичда ўтишининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш керакки, O‘zLiDePнинг барча бўғинидаги фаоллар ана шу талабларга жавоб берадиган даражада сиёсий жараёнга кириб бориши керак бўлади.

Партиямиз сайловга кириб борар экан, ҳар бир йўналишда қилиниши лозим бўлган ишларни англабгина қолмасдан, уларни ҳал қилиш борасида аниқ режаларига ҳам эга. Олдимизга қўйилган залворли ишларни амалга оширишда нафақат халқимизнинг бой мероси, балки умуминсоний қадриятлари, хусусан инсонни ўз сиёсатининг бош нуқтаси сифатида қўювчи либерал-демократия платформаси асрлар давомида тўплаган бой тажриба ҳам биз мадад олувчи манбалар ҳисобланади. 

  • Кўрилди
    2770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+