O‘zLiDeP нимадан манфаатдор?

31.01.2020, 18:49

O‘zLiDeP нимадан манфаатдор?

Бугун Президентимиз Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашди ва Геология фанлари бўйича университет қурилишига тамал тошини қўйди.

Ниҳоятда муҳим ташаббус. Муҳимлиги шундаки, тоғ-кон саноати захиралари бўйича айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 20 фоиз майдони ўрганилган экан. Бу ўз навбатида, келажакда янги ва йирик конларни очиш истиқболлари мавжудлигидан далолат беради. Лекин янги конлар ўз-ўзидан очилиб қолмайди. Бунинг учун геология соҳасига қишиқиши юқори бўлган, ўз касбини пухта эгаллаган билимли мутахассислар зарур. Қайси соҳа бўлмасин унинг истиқболи етук, салоҳиятли кадрларга бориб тақалаверади. Янги ташкил этиладиган университет ана шундай кадрларни етказиб беришга хизмат қилишига ишончимиз комил. Қолаверса, бу мамлакатимизда, айниқса, саноат аҳамиятига эга минерал хомашё базасини ривожлантириш, рудали ҳудудларни тадқиқ қилиш, захираларни аниқлаш ва геология-қидирув ишларига замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.

Масаланинг ушбу жиҳати O‘zLiDeP учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади, албатта. Яъни мамлакатимизда қанчалик кўп саноат аҳамиятига эга минерал хом ашё ишлаб чиқарилса, юртимиз тадбиркорларининг зарур хом ашёга бўлган талаби шунчалик кўп қондирилади, импорт камайиб, маҳсулотларнинг таннархи ошиб кетишига йўл қўйилмайди.  

Шу маънода давлатимиз раҳбари томонидан геология-қидирув ишларига катта эътибор қаратилиб, соҳада йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, геологиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш борасида белгилаб берилган устувор ва ниҳоятда долзарб вазифалар ижроси тўла таъминланишида O‘zLiDeP нафақат масъул балки манфаатдордир.

Акбар МУЗАФФАРОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси бўлим мудири

  • Кўрилди
    671
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Meliqulov Ulugbek Farhodvich2020-02-11 22:50:03

O'zbekiston. Bosh. Vazirl.Abdulla.Aripov.Qabuliga.kirishim.uchunyordam.berishingizni.iltimos.qilaman.men.1.сон.NKMK.boshqarmas.1.con.GiMiZi.ishimdi.uzgatirshin.3.yil.danbir.qatnayman.men.Meliqulov.Ulugbek.Ota-Onam.vafot.etga.2.nafar . bor. qarovchiman. Iltimos. yordam. Bering. 942571718


Meliqulov Ulugbek Farhodvich2020-02-11 22:46:26

O'zbekiston. Bosh. Vazirl.Abdulla.Aripov.Qabuliga.kirishim.uchunyordam.berishingizni.iltimos.qilaman.men.1.сон.NKMK.boshqarmas.1.con.GiMiZi.ishimdi.uzgatirshin.3.yil.danbir.qatnayman.men.Meliqulov.Ulugbek.Ota-Onam.vafot.etga.2.nafar . bor. qarovchiman. Iltimos. yordam. Bering. 942571718


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+