Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади

13.02.2020, 11:41

Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари маҳалла тизимида ўтган вақт мобайнида эришилган ютуқлар билан бир қаторда ушбу тизимдан халқ ҳам, давлат ҳам тўла рози эмаслигини, бу соҳада камчилик ва долзарб масалалар кўплигини алоҳида таъкидлади. Хусусан, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тизим йўлга қўйилмаганлиги, оқибатда айрим маҳаллаларда нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликлар кўпайганлиги, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари учраётгани жуда ачинарли ҳолат эканлигини танқид остига олди.

Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларда ушбу тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиш мақсадида Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифи билдирилгани ўз вақтида чиқарилган қарор деб баҳолаш мумкин.

Чунки, Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам маҳалла тизимини ўзгартириш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий қилиш зарурлигини бежизга таъкидламаган эди.

Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланар экан ушбу ташкил этилган вазирлик маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топишга, тинчлик-осойишталикни таъминлашга, жиноятчиликни барвақт олдини олишга, аҳолининг дарду-ташвишларини тинглашга ва ечим топишига хизмат қилади.

Эндиликда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳунармандчилик” дастурлари доирасида маҳаллаларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун арзон кредит маблағлари ажратилади. Бу маблағлар ҳисобига сартарошхона, новвойхона, шунингдек, ҳунармандчилик, тикув, қандолатчилик цехлари, оталар чойхонаси, гузарлар ташкил этилади.

Шу билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинлари ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва осойишталикни таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, томорқалардан унумли фойдаланиш, ер участкаларини ноқонуний эгаллашнинг олдини олиш, ҳудудни ободонлаштириш каби масалалар билан шуғулланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла тизимини тубдан ўзгартириш борасида белгилаб берган бу каби аниқ вазифалар парламентда фаолият юритаётган биз депутатлар олдида ҳам улкан масъулият юклайди. Сабаби ушбу ваколатга эга бўлишимизда, халқ вакили бўлиб сайланишимизда албатта, маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқароларимиз, сайловчиларимиз ишончи борлигини бир дақиқа бўлса ҳам унутмаслигимиз керак.

Бундан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайланган депутатларимиз маҳалла фуқаролар йиғини билан доимий ҳамкорликда ишлаш, сайловчиларимиздан келиб тушаётган муаммоларни ва мурожаатларни ўрганиш, тегишли ташкилотлар орқали ўз вақтида ечим топиши энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

 Партиямиз ва унинг жойлардаги ташкилотлари билан ҳамкорликда хотин-қизларимизнинг саломатликларини таъминлаш, касалликларнинг барвақт олдини олиш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга бепул тиббий кўриклар ташкил этиш, энг чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган ва уйда ўтирган ишсиз аёлларимизни тадбиркорликнинг турли йўналишларига жалб қилиш ва бу орқали хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлашга астойдил ҳаракат қиламиз.

         Дилбар УСМАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Meliqulov.ulugbek.Farxodovich 2020-05-03 00:23:46

O'zbekiston.Respublikasi.Boshvaziri.Abdulla.Aripov.Nigmatovichga.iltilomos.qilaman.Men.Meliqulov.Ulugbek..men.ota onam.vafotetgan.meni.2 nafar.ukambor.men.ukamniuqutishim.kerak.ishka.kirgishim.kerak uylantirishim.kerak.va.uzim.uylanishim.kerak.Meni.Navoiy..da.ota.onam.xechkim.yodam bermadi.Vertual Qabulxonasi.2017yil.dabirmirjatqilman.2020.men.Abdulla.Aripov.Boshvaziri.Qabuliga.kirishimuch.yordam.berishingizni.iltimos.qilaman.942571718


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+