Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз

22.11.2017, 11:10

Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз

Бу сўзлар ўтган ҳафтанинг шиорига айланди, десак муболаға бўлмайди. Интернет сайтларига кирасизми, даврий нашрларни вароқлайсизми, кўча-кўйда таниш-билишлар билан гаплашасизми, ҳамманинг оғзида шу гап: “Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз” Юртбошимизнинг Сергели туманига ташрифи давомида айтилган бу фикр ҳаммамизни қувонтиргани ҳақиқат. Бу фикр “Ислоҳот ислот учун эмас, энг аввало инсон учун”, деган ҳаётбахш шиорнинг ҳаётимиздаги аксидир.

Таъкидлаш керак, Сергели туманида барпо этилган бу уйлар давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қуриб битказилди. Қисқа муддат ичида 13 гектар майдонда 66 та кўп қаватли уй-жой қад ростлади. 1, 2, 3 хонали бу уйлар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилди. Уйлар атрофида 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 630 ўринли ўрта таълим мактаби, 61-сонли оилавий поликлиника, ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, шаҳар милиция бўлинмаси, почта ва китоб дўкони, дам олиш масканлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, велотрассалар барпо этилди.  

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳақида ўтган йил пойтахтлик сайловчилар билан бўлган  учрашувдаёқ эътибор қаратган эди. Учрашувда мутлақо янги дастур қабул қилингани, унга биноан 5 йил давомида пойтахтимизнинг ҳар бир туманида 20 тадан, жами 200 дан ортиқ 7 ва 9 қаватли, кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши, бу мавзелар барча ижтимоий объектлар билан таъминланиши, муҳандислик тармоқларига уланиши, уйлар атрофи ободонлаштирилишини таъкидлаган эди. 

Сергелида қуриб битказилган бу уйлар юртбошимизнинг пойтахтлик сайловчиларга берган ваъдасининг амалий ифодасидир.

Аваз ИСМОИЛОВ,

O‘zLiDeP Сергели туман Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1059
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+