Тест синовларининг такомиллаштирилиши малакали кадрлар тайёрлашнинг янги механизмини яратади

22.11.2017, 11:22

Тест синовларининг такомиллаштирилиши малакали кадрлар тайёрлашнинг янги механизмини яратади

Мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида кўп мавзулар очиқча муҳокама этилмоқда. Хусусан, ҳар йили 1 августда бўлиб ўтадиган тест имтиҳонлари ҳам бу йил жуда кўп муҳокамаларга мавзу бўлди. Шу мавзуда теле ва радиоканалларда очиқ мулоқотлар, ток-шоулар уюштирилди. Бу эса тест жараёнларининг олдингиларига нисбатан очиқ ва шаффоф бўлишига хизмат қилди.  Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, 2018/2019 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари янада адолатли, холис ва шаффоф бўлади. Президентимизнинг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори бизга ана шундай ишонч бермоқда.

Қарорга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасасига қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини 1 августдан 15 августгача бўлган даврда ўтказиш, кириш тест синовлари натижаларини тест ўтказилган куннинг эртасигаёқ ДТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига қабулни тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга ошириш белгиланган.

Таъкидлаш керак, олдинги тартибда имтиҳонларнинг бир кунда ва бир вақтда бўлиб ўтиши, тест жавобларининг эса 15-16 кундан кейин эълон қилиниши аҳоли ўртасида турли шубҳа ва гумонларни келтириб чиқараётган эди. Мазкур қарор, энг аввало, аҳолида тест синовларига бўлган ишончсизликни кайфиятини йўқотишга хизмат қилади. Шунингдек, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларидан тест синовларининг олиб ташланаётгани мазкур соҳаларга “адашиб кириб қолаётган”ни буткул йўқотади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарор кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириши юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини яратиши шубҳасиз. O’zLiDeP ҳам Президентимизнинг мазкур қарорини аҳоли ўртасида кенгроқ тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Инчунин юксак илмий салоҳиятга эга, билимли, тафаккури ва дунёқараши кенг, малакали кадрларни тайёрлаш партиямиз сайловолди Дастурининг устувор вазифасидир.

Севара МУСЛИМОВА,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+