Президентимиз фармони суд-тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлайди

01.12.2017, 08:36

Президентимиз фармони суд-тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлайди

Куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони юртимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлигини акс этган яна бир ҳужжатдир.

 Фармонда биргина 2017 йилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан 191 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилгани, 3511 жиноят иши тугатилгани, аммо жиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни таъминлашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги алоҳида таъкидланган.

Ушбу ҳолатлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, аҳолининг асосли эътирозига сабаб бўлмоқда. Шу боис Фармонда асосий мақсад суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш, қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принципларнинг амалий рўёбга чиқарилишини таъминлашдан иборат бўлиши лозимлиги қатъий белгиланди.

Давлат раҳбари ўз Фармонида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали эътиборини мазкур талабларга қатъий ва оғишмай риоя этиш зарурлигига қаратди. Шунингдек, тергов ва суд органлари процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан олинган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далиллар сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, қонунчиликда мавжуд бўшлиқни ҳисобга олган ҳолда, шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ва ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган ҳолатларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатувлар беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Шунингдек, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. 

Фармондаги яна бир прогрессев норма сифатида, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойларида видеокузатув воситаларини ўрнатиш топширилганлигидир. 

Энди, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида қонунчиликни ҳамда жиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш услубиётини янада такомиллаштириш, суд-тергов фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, жиноят иши бўйича иш юритувни, жумладан “Электрон жиноят иши” тизимини жорий этиш орқали оптималлаштириш ва соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 

Фармонда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонунчиликка тегишли тузатишлар киритилиши белгиланди. Бу жараёнда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда O`zLiDePнинг Сайловолди дастури доирасида кўзда тутилган қонунчилик ташаббусларини тайёрлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш гуруҳи ҳам фаол иштирок этади.

Н.МУРОТОВ,

 O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси ҳузуридаги гуруҳ раҳбари

  • Кўрилди
    1573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Муслим2018-11-11 21:31:55

я человек с инвалидностью 2 группы с детства по состоянию здоровья передвигаюсь с помощью костылей 2009 году приобрел автомобиль мазда 6 1996 года выпуска у гражданина России он меня вел в заблуждение что я как инвалид освобожден от уплаты таможенных пошлин и это подтвердил сотрудник ГТК и я смело купил за 8700 долларов сша но я в течение 5 лет ездил на это авто с разрешительными документами только с транзитными номерамии мне ни один гос орган не дал разрешение на льготного растаможки . и в 2013 году смб мне передал таможенным органам так как я им не даль взятки и мне судили по статьи уголовного кодекса 184 и отбирали мое мотоколяску на меня повесили 59 284 000 сум до сих пор с моей пенсии удерживается 50% ЧТО МНЕ ДЕЛАТЬ Я НЕ ЗНАЮ


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+