Конституциямизга 25 йил: Инсонпарварлик - инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият

07.12.2017, 13:44

Конституциямизга 25 йил: Инсонпарварлик -  инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият

Асосий қонунимизнинг муқадимасида қайд этилганидек, инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади.

Айтиш лозимки, конституциямизда инсонпарварлик -  инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият дея эътироф этилиб, бу борада халқимизнинг чуқуқр тарихий маънавий қадриятлари, миллий одоб-аҳлоқ қоидаларимизга таянган замирида инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги асос қилиб олинган қатор нормалар белгилаб берилди. Жумладан, Конституцияда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари юзасидан алоҳида боб ва давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши қатъий таъкидланган.

Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги фармони юртимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлигига амалда яна бир бор исбооти бўлди дейиш ўринли.

Ушбу Фармон билан мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2 минг 700 нафар маҳкумни, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахсларни афв этилди. Озод этилган мазкур шахслар қонунга риоя қилмаган, бироқ ўз қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиши, ижтимоий мослашиш имкониятининг берилиши ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятлардан баҳраманд бўлдилар.

Афв этиш ҳақидаги ушбу фармоннинг яна бир аҳамиятли жаҳати шундаки, унда жабрланганлар ва жамоатчиликнинг, жумладан, маҳкум яшаган маҳалла вакилларининг фикрлари ҳам атрофлича ўрганилди. Бу эса, жабрланувчиларнинг ҳам рози-ризолиги олинганлигини англатади. Демак, шуни алоҳида такидлаш керакки, фармонда кечиримлилик жараёнида жабр чеккан шахсларнинг ҳам муносабати ўрганиш муҳимлиги эътироф этилган.

Кечирилган шахслар ўз оиласига ва жамиятга қайтиб, бундан буён мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишига, яратилган ушбу имкониятдан тегишли хулоса чиқаришига ишончимиз комил. Зеро, фармонда қайд этилган 2 минг 700 нафар маҳкумни озод этилиши юртимизда  2 минг 700 нафар оила яна тўла қонли ижтимоий хаётга қайтарилганлиги, энг аввало шунча оилаларнинг тўла-тўкислигини таъминлашга қаратилганлигини ҳам англатади. Ило, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилаларнинг тинч-тотувлиги, обод-фаравонлиги ҳамда мустаҳкамлиги халқимизнинг тарихий ананалари асосида шаклланган энг эзгу азалий қадриятлардан биридир.

Н.Муродов, ҳуқуқшунос

  • Кўрилди
    1247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+