Оламшумул ўзгаришлар палласида

09.12.2017, 18:49

Оламшумул ўзгаришлар палласида

Бугун биз шундай тарихий бир даврда яшамоқдамиз-ки, бу жараёнда халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечирмоқда, ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси барпо этилаётган жамият ва юқори самарадорликка эришилаётган изчил ислоҳотлар ва рўй бераётган оламшумул ўзгаришларга катта ишонч ва орзу-умидлар билан қарамоқда. Зеро, бу жараёнлар халқимиз турмуш тарзида туб бурилиш ясади.

Ватанимизда ҳар томонлама тараққий этиб, обод бўлиб бормоқда ҳамда инсонлар ҳаёти кундан кунга яхшиланмоқда. Кечагина нишонлаганимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан 7 декабрда бўлиб ўтган тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузасида Асосий қонунимиз халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлиги, ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашимизнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, маърузада, жорий йилда мамлакатимизда амалга оширилган ишлар “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган даъват замирига қурилганлиги, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳаётимизда рўй бераётган улкан ўзгаришлар турмушимизда тўлиқ акс этаётганлиги айтилди. Маърузада жаранглаган ҳар бир сўз ўз навбатида юртдошларимиз қалбида акс-садо бериб, барчамизни Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этишга руҳлантиради, эзгу ишлар қилишга ундайди.

Айниқса, ушбу маърузада тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолади, деб таъкидланиши, айни пайтда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳар бир оиланинг иқтисодий фаравонлигини ошириш, иқтисодиётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, шахсий ташаббусларни амалга ошириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва бу борада ёш тадбиркорларни жалб қилган ҳолда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли турли қатламларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечишдан иборат олий дастурий мақсадига мос келади.

Бу борада жорий йил 12 июлда “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонун қабул қилингани пойтахт туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини янада оширишга қаратилгани билан ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қонун мамлакатимизнинг гуллаб-яшнашига, пойтахтимиз Тошкентнинг янада чиройли ва обод бўлишига, ўқув даргоҳларини битираётган ёшларимизни иш билан таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш, халқимизни фаровон, бахтли, соғлом тарзда ҳаёт кечириши учун зарур бўлган шарт-шароитларини яратиш ишига ҳамда бу борада давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишда фаоллик кўрсатишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодлар вакиллик органларида кўпчилик ўринни эгаллаш мақсадида жойларда сайловчилар билан фаол учрашувлар ўтказмоқдалар. Сайлов ҳам бир давлат учун муҳим сиёсий воқелик бўлиб, сиёсий партиялар учун ҳақиқий синов ва ўзаро рақобат майдони ҳисобланар экан, ғалабанинг таъминланиши бу жараёнга қанчалик тайёргарлик кўрилганлиги ҳамда ташқивот-тарғибот ишларининг нечоғлик сифатли олиб борилганига боғлиқдир. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ёрдами билан Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Ҳар бир номзод ғолиблик учун курашга отланган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ҳам қатъий давом эттирамиз. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг олдида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш масаласи давлат раҳбари сифатида менинг доимий эътиборим ва назоратимда бўлади”, деган даъватлари партиямизнинг барча фаолларини, шунингдек, депутатликка номзодларимизнинг бор куч-ғайратларини халқимиз фаровонлиги йўлида сафарбар этишга руҳлантирди. Ана шу ғайрат ва шижоат биз сингари, халқимизнинг барча қатламини ҳам ўзига жалб этганига ишончимиз комил.

Д.Бобожонова,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

“Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+