Ҳудудий дастурлар ижроси қатъий назорат қилинади

19.12.2017, 09:21

Ҳудудий дастурлар ижроси қатъий назорат қилинади

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири:

Ҳар йили вилоят, туман ва шаҳарларда ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар тасдиқланиб, ҳаётга татбиқ этиб борилади. Бу дастурлар халқ эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши ва ҳудуд тараққиётининг кейинги босқичини белгилаб бериши билан аҳамиятлидир.

Бироқ ҳудудий дастурларни ижро этишда ечимини кутаётган муаммолар ҳам кам эмас. Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” ги Қарори ана шундай камчиликларни олдини олади. Ҳудудлардаги мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, истиқболли лойиҳаларни  молиялаштириш, молиявий маблағлардан самарасиз  фойдаланиш ҳолатларини бартараф  этади.

Қарорда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини молиялаштириш марказлаштирилган манбалар, белгиланган лойиҳаларни молиялаштиришда эса  фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасини орқали амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган.

Бундан ташқари, қарор билан тармоқ, ҳудудий ва мақсадли ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс кўринишни ва стратегик вазифаларни жамлаган тармоқ, ҳудудий ва мақсадли лойиҳалар шакллантирилади.

Арзиқул ШЕРОВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари:

Мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда давлат дастурларини шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш, амалиётга татбиқ этилаётган лойиҳаларни танлаб олишда шаффофликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида муҳим вазифалар белгилаб берилган. Эндиликда лойиҳаларнинг Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган ривожланиш давлат дастурлари асосида ва унга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш жамғармаси орқали амалга оширилиши юртимиз истиқблига хизмат қиладиган лойиҳаларнигина амалиётга татбиқ этиш имконини беради. Тадбиркор эндиликда бирорта лойиҳани амалга оширмоқчи бўлса, фаолиятнинг иқтисодий самарадорлиги, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, рентабеллигини чуқур ўрганиши талаб этилади. Бунинг учун улар Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг ва Жамғарма кузатув кенгашининг ижобий хулосасини олиши зарур. Демак, бундан буён амалга ошириладиган ҳар қандай лойиҳа пишиқ-пухта тайёрланган ва эл-юрт истиқболига хизмат қилиши керак. 

Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш
тўғрисида” қарори мамлакатимиз инвестиция жозибадорлигини ошириш, иқтисодиётни юксалтириш, бандлик ва фаровонликни оширишга хизмат қилади.
 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+