Фармондан куч олиб муаммоларга барҳам беришга эришамиз

17.01.2018, 10:05

Фармондан куч олиб муаммоларга барҳам беришга эришамиз

Умидахон  ЭГАМОВА,

Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги “Кўхна водий  гавҳари” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари Олтинкўл туман кенгаши депутати:

-Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам бериш мақсадида муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, айниқса, биз фермерларнинг кўнглидаги оғриқ нуқталарга малҳам бўлди, десам муболаға бўлмайди.

Мен раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги 2006 йилда ташкил топган. Унинг 44 гектардан зиёд дала майдонида етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари асосан ички бозорга тақдим қилинади. Масалан, ўтган 2017 йилда хўжалигимиз тасарруфидаги ерларнинг пахта, ғалладан бўшаган майдонларидан ташқари 21,7 гектарида дуккакли маҳсулотлар ҳамда дала четларида ошқовоқ етиштириб, ҳар бир маҳсулотдан 20-30 миллион сўм атрофида даромад олдик. Айни вақтга қадар етиштирган маҳсулотларимизни ички бозорга тақдим қилишда солиқ меъёрларининг бузилиши ҳолатларига жуда кўп дуч келардик. Шу сабаб айнан Фармонда келтирилганидек, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аграр комплексни ривожлантириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, озиқ-овқат бозори барқарорлигига таҳдидларни ўз вақтида бартараф этиш, озиқ-овқат товарлари импортини қулай божхона-тариф тартибга солиш бўйича чораларни белгиловчи “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ҳам айни кунга қадар дуч келаётган тўсиқларимизни бартараф этишда амалий ёрдам бўлиб хизмат қилади.

Рўзихон ЎРИНБОЕВА,

Қўрғонтепа туманидаги “Нафис ифори” фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати:

-Мазкур Фармон ижроси соҳадаги экспорт-импорт йўналишига қулайлик яратибгина қолмай, бозорларда озиқ-овқат товарлари нархини пасайтириш ва барқарорлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги сансалорлик ва бюрократияни бартараф этиш, шунингдек, республикада ишчанлик муҳитини яхшилаш бўйича асослантирилган таклифлар киритишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Фармонга мувофиқ маҳаллий фермерларнинг, тадбиркорлик субъектларининг аҳамиятга молик озиқ-овқат товарларини экспорт ва импорт қилувчилар, чет эллик инвесторлар ва хорижий ҳамкорлар билан доимий асосда мунтазам очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларнинг ташкил этилиши нафақат ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлайди, балки ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини ҳам кенгайтиради.

Тан олиш керак, шу кунга қадар бозорларда айрим импорт қилувчиларнинг устун мавқега эга бўлишига улар учун индивидуал имтиёз ва преференцияларнинг тақдим қилинганлиги, уларнинг фаолияти учун эксклюзив шароитлар яратилганлигига кўмаклашганлиги, бу эса бошқа тадбиркорлик субъектларининг бозорга кириш имкониятини чеклашга олиб келганлигидан кўз юмиб бўлмасди. Ишонамизки, ушбу меъёрий ҳужжат бу борадаги муаммоларни ҳал қилиб, мамлакатда соғлом рақобат муҳитини ривожлантиради.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1085
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+