Президентимизнинг Сурхондарёдаги нутқи O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларини янги ташаббусларга бошламоқда

22.01.2018, 20:20

Президентимизнинг Сурхондарёдаги нутқи O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларини янги ташаббусларга бошламоқда

Қурбон ШУКУРОВ, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида шаҳар ва туманларда  амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш баробарида, вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўзларининг қимматли таклиф ва тавсияларини ҳам билдириб ўтдилар.

Хусусан, Перзидентимиз Термиз туманидаги “Inter Silk Pro” қўшма корхонасига қарашли пиллахонага ташрифлари давомида келгуси беш йилда пиллахоналарни 10 мингтага, пилла экспортини эса йилига 1 миллиард долларга етказиш зурурлигини таъкидлаб, мавжуд барча тутзорлар “Ўзбексаноат” уюшмасига берилиши ва тут қаторлари оралиғига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш таклифи берилди.

Шунингдек, юртбошимиз Жарқўрғон туманидаги “ASG Group” корхоналар уюшмасига қарашли “Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт” масъулияти чекланган жамияти иш фаолияти билан танишиш асносида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда инновацион технологияларни янада кенгроқ жорий этиш бўйича соҳа мутассадиларига кўрсатма ва таклифларини бериб ўтдилар.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи давомида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда замонавий иннавацион лойиҳалар бўйича янги тармоқларни ўзлаштириш ва шу орқали янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Белгилаб берилган вазифалар, амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар партиямиз депутатлик гуруҳлари олдида ҳам катта масъулият юклайди. Сабаби ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг назоратини олиб бориш, белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида бажарилишида партия депутатлик гуруҳларининг назорати муҳим омилдир.

Жаҳонгир ТЎРАЕВ, O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши аппарат раҳбари:

- Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган видеоселектор йиғилишида O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши ходимлари ҳам иштирок этди. Давлатимиз раҳбари Шеробод туманидаги “Евромед плюс” хусусий диагностика ва даволаш маркази хақида тўхталиб, мамлакатимизда хусусий тиббиёт ривожига қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида олис қишлоқлар аҳолисига ҳам замонавий, юқори технологик ташхис қуйиш ва даволаш имконияти яратилаётганини эътироф этди.

Таъкидлаш керак, шу кеча кундузда фойдаланишга топширилган мазкур тиббиёт муассасаси компьютер томография, рақамли рентген, ультратовуш текшируви, видеогастроскоп, видеокольпаскоп ускуналари билан жиҳозланган. Шунингдек, беморларни ультратовуш, электр, магнит, лазер билан даволаш, умуртқа чурраларини тракцион чўзиш йўллари билан соғломлаштириш имкониятлари мавжуд. Агар 182 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Шеробод, қўшни Музработ, Бойсун, Ангор, Қизириқ туманларида тез ва аниқ ташхис қуйишда зарур бўлган замонавий ускуналар етишмаслигини ҳисобга олсак, мазкур тиббиёт маскани фаолиятининг долзарблиги яна бир карра ҳис этиш мумкин. Юртбошимиз тиббий сифат даражасини яхшилаш мақсадида мазкур шифо маскани билан пойтахтимиздаги “Акфа Медлайн” клиникаси ўртасида ҳамкорликни, тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимизнинг мазкур таклифидан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари туман марказий касалхонасини ҳам “Евромед плюс” хусусий диагностика ва даволаш маркази билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, тиббиёт йўналишида таълим олаётган ёш кадрларни даволаш марказида малака ошириш борасида ўз тавсияларини беришга келишиб олишди.  

Раъно НОДИРОВА, Халқ депутатлари Узун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари:                                                    

- Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи мобайнида вилоятимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар билан танишди. Юртбошимизнинг сурхондарёлик  фаоллар  билан ўтказган видеоселектор йиғилишида мен ҳам иштирок этдим.

Тўғрисини айтсам, вилоятимиздаги амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар мени қувонтириб юборди. Айниқса, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Тошкент давлат тиббиёт академияси Термиз филиалларининг очилиши барча қатори мени ҳам руҳлантириб юборди. Давлатимиз раҳбари туманимизда кўп йилларда буён ечимини топмай келаётган муаммолардан бири Шаргун шахта кўмир конини ишга туширилиши, туманимиз маркази шаҳарсозликдан анча орқада қолиб кетгани ҳақида ҳам очиқ гапириб, ўз таклиф-тавсияларини бердилар. Шунингдек, Президентимиз эътироф этган – Сариосиё туманида ҳисори зотли қўйларини купайтиришни янада ривожлантириш, мева-савзавотни қайта ишлаш корхоналарини купайтириш каби вазифалар вилоятимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Президентимизнинг видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар кўламидан келиб чиқиб вилоятимиз яқин орада ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий соҳада ривожланиб республикамизнинг юқори ўринларидан жой олади.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+