Президентимиз қашқадарёлик фаоллар билан бўлган учрашувда пахта экиб, гектаридан 17-20 центнер ҳосил олгандан кўра, мева-сабзавот ва узум етиштиришга даъват қилди

29.01.2018, 20:10

Президентимиз қашқадарёлик фаоллар билан бўлган учрашувда пахта экиб, гектаридан 17-20 центнер ҳосил олгандан кўра, мева-сабзавот ва узум етиштиришга даъват қилди

Ёшлигимдан тадбиркорлик билан шуғулланаман. Туманимизда пахтачиликдан кўра мевачилик, узумчилик ва боғдорчилик яхши даромад беришини юртбошимиз жуда кўп бор таъкидлайдилар. У кишининг ўтган йилги ташрифларида берган кўрсатмалари асосида Яккабоғ туманида кунига 12 тонна шарбат ишлаб чиқарадиган мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси ташкил этдим. Бугунги кунда қайта ишлаш цехимиз ва боғимизда 20 га яқин ёшлар меҳнат қиляпти. Ҳозирда олма, ошқовоқ ва сабзи шарбатлари тайёрлаб, бозорга чиқараяпмиз. Маҳсулотларимиз харидоргир, мижозлар сони кун сайин ортиб бораяпти. Келгусида узум, анор, ва бошқа сабзавот маҳсулотларини ҳам қайта ишлаб, шарбат тайёрлашни режалаштиряпмиз.

Муҳтарам Президентимизнинг шу йил 28 январь куни корхонамизга ташриф буюриб, биз билан дилдан мулоқот қилганлари учун қалбим қувончга тўлди. Шу ерда 2018-2019 йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш бўйича лойиҳалар тақдимотини ҳам ўтказдик. Мен давлатимиз раҳбарига келгусидаги режаларим ҳақида сўзлаб бердим. Табиий шарбатларимизга  хорижликликларнинг қизиқиши ортиб бораётгани, келгусида маҳсулотимизнинг экспорт ҳажмини кўпайтириш борасидаги амалий ишларни бошлаб юборганимизни фахр билан сўзлаб бердим.

Афсуски барча тадбиркорлик субъектлари ҳам фойда билан ишламаяпти. Буни Юртбошимиз вилоятимиз фаоллари билан бўлган йиғилишда ҳам таъкидлаб ўтдилар. Давлатимиз раҳбари вилоятимизда ўз фаолиятини тугатаётган тадбиркорлик субъектлари сони кўпайиб бораётганини танқид қилдилар. У киши ҳақ: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватламай ва ривожлантирмай туриб аҳоли бандлигини таъминлашнинг имкони йўқ. Пахта экиб, гектаридан 17-20 центнердан ҳосил олгандан кўра, мева-сабзавот, узум етиштириш ва уни қайта ишлашни кўпайтириш яхши самара беришини Давлатимиз раҳбари ҳам қайта-қайта таъкидладилар.

Замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу эса биздан изланишни, ўз устимизда тинмай ишлашни, фаолиятимизга янгиликларни жорий этишни талаб этмоқда. Ишонаманки, юртбошимиз томонидан билдирилган танқидий фикрлар  фаолиятимизни давр талаблари асосида ташкил этишга ёрдам беради, бундан-да самаралироқ ишлаб, янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишга ундайди.                 

Анзур НОРМУРОДОВ,

Яккабоғ “Дармон Фарм” хусусий  корхонаси  раҳбари,

O‘zLiDeP фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-22 08:34:34

Президентимиз Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида “Биз партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдиришга аълохида эътибор қаратган эди. Албатта ҳар томонлама етук кадрлар мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи асосий омиллардан саналади. Бундай кадрларни тайёрлашда партия туман Кенгашларида истиқболли кадрлар захираси шакиллантириб борилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+