Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

14.02.2018, 10:00

Тадбиркорлар учун яна бир қулайлик

Мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилиги ва солиққа тортишнинг замонавий усулларини, солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлиги ва бюджетга ўз вақтида тушиши устидан самарали назорат механизмларини жорий этиш орқали солиқ-бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш, бюджет жараёни шаффофлиги даражасини ошириш мақсадида Президентимизнинг “Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” фармойиши қабул қилинди. Фармойишда солиқ тўловчилар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги, солиқ қарзларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, солиқ назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича янги вазифалар белгилаб берилган.  

Фармонга кўра, солиқ назоратининг хорижда кенг қўлланаётган илғор ва синалган шакл ҳамда усулларини жорий этиш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчилар ҳуқуқлари ҳимоясини изчил таъминлаш борасидаги ислоҳотлар, айниқса хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий солиқ юкини пасайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, ресурслардан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминлаш, самарасиз солиқ ва йиғимларни бекор қилиш тўғрисидаги кўрсатмалар Электоратимиз бўлган тадбиркорлар учун  айни муддао бўлмоқда.   

– Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан кўплаб қарор ва фармойишлар қабул қилинмоқда, – дейди Тўрақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Мирзали Исомиддинов. – Айнан тадбиркорларга бизнеснинг ўрта муддатли истиқболда ривожланишини асосли равишда прогноз қилиш имкониятига эга бўлишлари учун солиқ тизимининг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши ҳам тадбирколрларга яратилган яна бир қулайликнинг намунасидир.

Ҳулоса қилиб айтганда, солиқ-бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш аҳоли ва тадбиркорлар  манфаатларини ҳимоя қилиш билан бар қаторда, бюджет жараёни шаффофлиги даражасини оширишга ҳизмат қилади.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                               O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+