Президентимиз фармони мамлакатимизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси янада тараққий этишга хизмат қилади

21.02.2018, 16:51

Президентимиз фармони мамлакатимизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси янада тараққий этишга хизмат қилади

Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда.

Куни-кеча давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон бу борадаги ишларни янада жадаллаштиради. Хусусан, давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал секторида инновацияларни жорий қилишга кўмаклашиш, рақамли иқтисодиёт ўсишини рағбатлантириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш, электрон тижоратнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифалар тадбиркорлар учун янада қулайлик яратади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилгани учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан, Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари) товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлгани тадбиркорларнинг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежайди.

Ушбу Фармонда кўзда тутилган вазифалар партиямиз дастурий мақсадларида  белгиланган тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш борасидаги вазифалар ижросини таъминлашга дастирул амал бўлиб хизмат қилади. Бу борада O’zLiDeP замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга алоҳида  эътибор қаратмоқда. Айнан сайловолди Дастуримизда ҳам халқаро стандартларга жавоб берадиган хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, унинг мамлакатимиз ЯИМдаги улушини ошириш, алоқа ва ахборотлаштириш, (шу жумладан, компьютер дастурлаш, электрон таълим) асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби янги замонавий хизматларни жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур фармон ривожланган давлатлар тажрибасини эътироф этган ҳолда мамлакатимизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси янада тараққий эттиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1842
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+