Президентимиз қарори фермер хўжаликлари ривожига хизмат қилади

05.03.2018, 17:50

Президентимиз қарори фермер хўжаликлари ривожига хизмат қилади

Маълумки, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта хом ашёсини етиштириш, сотиш ва қайта ишлаш тизимида бозор механизмларини жорий этиш, бунда, аввало, хом ашё етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб берилган.

2018 йил 28 февраль куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган  “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор шубҳасиз, мазкур соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқади.  Нега деганда, қарорга мувофиқ жорий йил 1 мартдан бошлаб ишлаб чиқарувчиларнинг рентабеллиги ошишини, юқори сифатли маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантиришни таъминлайдиган навлар, класслар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли дон хариди юзасидан кафолатланган давлат нархлари белгиланмоқда. Шунингдек, пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги 2018 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳосил бўлган қарзларини, шу жумладан, ички тармоқ қарздорлиги ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини тўлаш муддати 3 йил муддатга узайтирилди. Қарзлар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилди. 

Таъкидлаш керак, Қарорда белгиланган вазифалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари, қолаверса, партиянинг ҳар бир аъзосини ушбу вазифалар ижросида фаол иштирок этишга ундайди. Зеро, O’zLiDeP ҳам тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқда реал мулкдорлар синфини шакллантириш асосида қишлоқ хўжалигини янада диверсификация қилиш ва ривожлантириш, экин майдонлари таркибини янада юқори даромад келтирадиган озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш ҳисобидан такомиллаштириш,  ҳосилдорлиги паст, рентабелликни таъминламайдиган ерларда пахта экинларини босқичма-босқич камайтириб бориш тарафдори. Шу нуқтаи назардан ушбу ҳуқуқий ҳужжат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Мамадолимов Икромжон ЎзЛиДеП Олтиариқ туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-30 09:38:49

Қумлоқ ерни тупроққа айлантирган Лола Муротова каби фермерлар бор экан хаётимиз фаровон, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+