Давлатимиз раҳбарининг биз аёлларга билдирган юксак эътибори кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди!

09.03.2018, 17:30

Давлатимиз раҳбарининг биз аёлларга билдирган юксак эътибори кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди!

Муҳаббат Юлдашева, Қўрғонтепа туманидаги “Капитал Белла” хусусий корхонаси раҳбари, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси:

– Давлатимиз раҳбарининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган табриги мамлакатнинг барча аёллари каби менинг ҳам қалбимдаги юртга дахлдорлик, она Ватанга муҳаббат, халқ фаровонлиги учун қайғуриш сингари эзгу ва уйғоқ туйғуларни янада тўлқинлантириб юборди.

Бугун тадбиркорлик қиламан деган хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, ишбилармонлик муҳитида аллақачон ўз ўрнига эга бўлган сафдошларимиз учун берилаётган имтиёзлар бизни фақат ва фақат илғор бўлишга, ёниб меҳнат қилишга, янгиликларга интилишга ундайверади.

Айём муносабати билан азим пойтахтда ташкил қилинган байрам тантанасида андижонлик фидойи, фаол аёллар сафида иштирок этганим, Президентимизнинг эътиборлари билан юксак мукофотга – “Дўстлик” орденига сазовор бўлганим нафақат менинг, балки O‘zLiDePнинг жонкуяр хотин-қизларининг хизматлари учун берилган юқори баҳодир.

Давлатимиз раҳбари ўз табрикларида мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини ғурур билан тилга олдилар. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар фаол тадбиркорликни ривожлантириш, аёлларнинг оиладан, фарзанд тарбиясидан ажралмаган ҳолда касаначилик, томорқачилик билан шуғулланиши учун зарур шароит яратаётгани қувончли, албатта. Шу ўринда мен ҳам мана шундай эзгу ишга ўзимнинг муносиб ва камтарона ҳиссамни қўшаётганлигимдан фахрланаман.

Раънохон Саттарова, Андижон вилоят Она ва бола скрининг маркази директори, O‘zLiDeP фаоли:

–Мамлакатимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан ана шу эзгу ҳаракатларни янада юқори босқичга кўтариш мақсадида жорий йилда бюджет маблағлари ҳисобидан қарийб 1 триллион сўм маблағ ажратилишининг таъкидланиши бу борада янги қадамлар қўйилишига туртки бўлади. Шунингдек, мазкур чора-тадбирлар давомийлигини таъминлаш, барча ҳудудларда перинатал ёрдам сифатини яхшилаш, оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида халқаро молия институтларининг ёрдамини ҳам жалб этилиши биз тиббиёт соҳаси ходимларига жуда катта имкониятларни тақдим этишига ишонамиз. Давлатимиз раҳбари айнан скрининг йўналишидаги камчиликларни қайд этиб, “Хусусан, ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ишлари талаб даражасида эмас. Бу борадаги жиддий камчиликларга барҳам бериш мақсадида оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида қизларимиз, аёлларимиз учун алоҳида тиббий маслаҳатхоналар ташкил этилмоқда”, дея олдимизга яна бир қадар улкан масъулиятли вазифаларни қўйдилар.

Эндиликда мана шу вазифага сидқидилдан ёндашиб, мавжуд камчиликларни бартараф қилишга бор куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз лозим.  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Ulugbek2018-07-02 23:58:12

Assalom alaykum men Mstaqil O'zbekiston Respublikasiga yuksalish uchun O‘zLiDeP o'z fikrlarini bildirish maqsadida rasmiy sahifangizni a'zo bo'lmoqchiman


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти2018-06-29 22:40:06

Биз Президентимиз Фармони билан тасдикланган "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастурини самарали амалга оширилишида фаоллик курсатамиз. Лойихаларимизни дастурдан келиб чикиб янада кучайтирамиз. Мазкур дастурнинг сифатли бажарилиши учун шижоат билан мехнат киламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+