Тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар имзоланди

09.03.2018, 11:21

Тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар имзоланди

Музокаралардан сўнг эришилган келишувлар бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27 та ҳужжат имзоланди. 

Ушбу салмоқли ҳужжатлар тўплами мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун янгича ҳуқуқий асос яратади. 

Матбуот анжуманида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон музокаралар дўстона, очиқ ва амалий руҳда ўтганини, мулоқотлар натижасидан мамнунлигини таъкидладилар.

“Биз Ўзбекистон ва Тожикистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа устувор соҳалардаги муносабатларини мустаҳкамлашга доир долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Бунинг натижаси сифатида муҳим ҳужжатлар – Давлат чегараси бўйича шартнома ва Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисида битим имзоланди. Бугун эришилган тарихий келишувлар нафақат халқларимиз, балки бутун минтақа учун улкан аҳамиятга эга”, деди давлатимиз раҳбари.

Хабар қилинганидек, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини аввалига 500 миллион долларга етказиш ҳақида сўз борган эди. Давлат раҳбарларининг самарали музокаралари, ишбилармон доираларнинг бевосита мулоқоти натижасида бу кўрсаткич 1 миллиард долларга олиб чиқиладиган бўлди.  

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмаганини таъкидлади. Президент Имомали Раҳмон бу фикрни тўла қўллаб-қувватлади. 

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшнилик асосида янада мустаҳкамлашга интилишини билдирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-06 23:13:18

Муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатишда Халк депутатлари шахар, туман Кенгашлардаги партия депутатлик гурухи аьзоларини урни катта.


Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-06 23:13:16

Муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатишда Халк депутатлари шахар, туман Кенгашлардаги партия депутатлик гурухи аьзоларини урни катта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+