Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида тарихий воқеа

17.03.2018, 15:30

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида тарихий воқеа

Эркин ХОЛМАТОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси:

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича қатор конструктив ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. Партиямиз ҳам Марказий Осиёни барча мамлакатлар халқлари манфаатлари йўлида қўллаш зарур бўлган улкан салоҳиятга эга минтақа деб ҳисоблайди. Бошланғич партия ташкилотларимиз ва O‘zLiDeP электорати фаолияти мониторинги кўрсатишича, сўнгги бир ярим йилда чегараолди ҳудудларда тадбиркорлик фаоллиги жадаллашгани сезиларли тус олди, бугунги кунда мамлакатларимизнинг ўн минглаб фуқаролари ҳар куни фаолият юрита бошлаган ўтказиш пунктлари орқали чегарадан ўтмоқда. Эътиборлиси, ишбилармон доиралари ўртасида рақобат кучайиши ички бозорларда айрим товарларга нархлар пасайишига олиб келмоқда, яъни бу билан аҳолининг харид қобилияти ошмоқда.

Ўзбекистон сўнгги бир ярим йил мобайнида Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари билан туркум учрашувлар ўтказди, улар доирасида долзарб муаммоларга амалий ечимлар топилди, бугунги кунда ўзаро ҳамкорликнинг принципиал жиҳатдан мутлақо янги шаклини ўзида мужассам этган мустаҳкам пойдевор вазифасини бажарувчи янги шартнома ва битимлар имзоланди.

Мамлакатлараро ўзаро ҳамкорликдан кўриниб турибдики, Марказий Осиё давлатлари анъанавий ва изчил тарзда минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида интеграцияни чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришни илгари сурмоқда. Дўстлик ва яхши қўшничилик кўприги вазифасини ўташи лозим бўлган давлат чегараларини ҳуқуқий расмийлаштириш борасидаги энг муҳим муаммоларни ҳал этиш бу ишларга хизмат қилади.

O‘zLiDeP сафида биз Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашуви бу каби мунтазам тадбирларни ўтказишнинг бошланиши сифатида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун мутлақо янги имкониятларни шакллантиришга майдонча эканлиги борасида қатъий позицияни қўллаб-қўллатмаймиз. Айни кунда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларини боғловчи энг муҳим транспорт артерияларини тиклади ва модернизация қилди, янги ер усти ва ҳаво йўналишларини очди. Ушбу янгиликлар юк ташиш, авваламбор, транзит юкларни ташиш хажми ўсишига кўмаклашмоқда. Алоҳида таъкидлаш лозимки, айнан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг консультатив учрашуви бўлиб ўтди.

Умуман олганда, O‘zLiDeP Марказий Осиё доирасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар яқин минтақавий ҳамкорликни аниқ мазмун билан бойитган ҳолда ўзаро ишонч ва ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган деган қатъий позицияга эга. Ушбу қадамлар Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари иқтисодий ривожланиши манфаатларига тўлиқ жавоб беради, умумий инвестицион жозибадорлик ўсишига хизмат қилади.

Электоратимиз, минтақадаги барча мамлакатлар тадбиркорлари, партия фикрича, Ўзбекистон раҳбарининг савдо-иқтисодий, инновацион, инвестицион, транспорт-коммуникация, банк-молия, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш зарурлиги борасидаги ташаббуслари ҳаётга тадбиқ этилишидан манфаатдор.

Мехрож ФАЙЗИЛОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши раиси:

Сўнгги вақтларда Марказий Осиё мамлакатларининг дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича сиёсий иродаси ва ўзаро интилиши туфайли ўзаро муносабатларнинг барча йўналишлари борасида ҳақиқатан ҳам улкан ўзгариш ва натижаларга эришилди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда БМТ шаъфелигида халқаро конференция бўлиб ўтган эди, у Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга ошириш борасида амалий қадам бўлди. Ушбу конференция доирасида тизимли мулоқот асосида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш масалалари кўриб чиқилди, буни минтақамизнинг барча давлатлари қўллаб-қувватлади.

Куни кеча Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммит энг муҳим ташаббуснинг амалдаги ифодаси бўлиб, Марказий Осиё халқларининг дўстлиги, яхши қўшничилиги, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлиги замонавий тарихида янги саҳифа бўлди. Аслида Остонадаги саммитни халқаро ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари бўйича юқори даражадаги фикрлар алмашуви учун майдонча сифатида баҳолаш мумкин.

Партиямиз нуқтаи назарига кўра, Остонадаги учрашув бу минтақавий ҳамкорлик устуворликларининг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш йўлидаги дастлабки қадам. Минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида амал қилаётган эркин савдо тартибининг тўлақонли фаолият юритишини, чегараолди савдо, ишлаб чиқариш кооперациясини интенсив ривожлантиришни таъминлаш ҳамда мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги вазифалар муҳим аҳамият касб этади. Бу билан, Остонадаги саммитда қайд этилганидек, Марказий Осиё мамлакатлари ҳақиқатан улкан салоҳиятга эга энг йирик минтақавий бозорни шакллантиришлари мумкин.

Бу борада Тошкентда биринчи Минтақавий иқтисодий форумни ўтказиш бўйича ташаббус катта қизиқиш уйғотмоқда, у Марказий Осиё мамлакатлари бизнес-ҳамжамиятлари ва етакчи чет эл инвесторлари ўртасида аниқ лойиҳаларни илгари суриш учун бевосита мулоқотни йўлга қўйиш имконини беради.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан ўзаро савдо айланмаси фақат 2017 йил якунлари бўйича 20 фоизга ўсиб, қарийб 3 миллиард долларга етди. Бунда ўзаро савдо хажмини беш миллиард долларгача етказишга манфаатдорлик мавжуд. Бундан ташқари, ушбу учрашув Марказий Осиё мамлакатларининг кучи умумий муаммоларни биргаликда ҳал этишга киришиш имкониятини яна бир бор кўрсатди. Хусусан, Марказий Осиё давлатларининг иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳамкорлигини кенгайтириш минтақавий ялпи ички маҳсулотни яқин 10 йил мобайнида камида икки баробарга ўсишига олиб келиши мумкин.  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1867
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+