ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКДАН – МУСТАҲКАМ ОИЛАГА

21.11.2017, 17:30

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКДАН – МУСТАҲКАМ ОИЛАГА

I. Лойиҳанинг мақсади:

- хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш;

- хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш;

-хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, хусусан оилавий тадбиркорлик, ҳунармандлик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш;

- хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни бизнес фаолиятни тўғри ташкил этишга ўргатиш;

- қишлоқ хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш.

II. Лойиҳанинг вазифалари:

-“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” ҳамда “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш;

-оилавий тадбиркорлик фаолиятига оид ҳуқуқий базани ривожлантириш;

-жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш;

-оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;

-ўқув-семинар, танлов, маҳсулот ва хизматлар кўргазма савдоларини ташкил этиш;

-хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш.

III. Лойиҳанинг мавзулари:

-Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари: маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;

-Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари;

-Бизнес-режа тузиш ва уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш;

-тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар: таништириш ва улар билан ишлашга ўргатиш.

IV. Лойиҳанинг объекти:

-ўз ишини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар;

-тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш босқичида бўлган тадбиркор хотин-қизлар.

VЛойиҳани амалга ошириш шакли:

5.1. Лойиҳа доирасида ўз ишини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун уч босқичда, апрель-май ойларида туман, (шаҳар)лар миқёсида, июнь-июль ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида, август ойида республика миқёсида ўқув-семинарлар ташкил этилади.

Ўқув-семинарлар янги ўқув технологиялари, интерфаол услублар, маъруза ва баҳс-мунозаралар шаклида олиб борилади.

Ўқув-семинарлар давомида яхши ўзлаштирган, ўз бизнес-режасини ишлаб чиққан ва муваффақиятли ҳимоя қилган хотин-қизларга банк кредитлари олишда амалий ёрдам кўрсатилади (кредит олишга йўлланма берадиган сертификатлар тақдим этилади).

5.2. Ўқув-семинарларнинг ҳар бир босқичи якунида қуйидаги муддатларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида бўлган тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот ва хизматлар кўргазма савдолари ташкил этилади:

-туман (шаҳар)лар миқёсида май ойининг охирги ўн кунлигида;

-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида июль ойининг охирги ўн кунлигида;

-республика миқёсида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида август ойининг охирги ўн кунлигида.

Мазкур тадбирлар жараёнида тегишли соҳаларда муваффақиятга эришган, ҳудудлар ва республика миқёсида таниқли тадбиркор ва ишбилармонлар ҳамда менеджерлар томонидан мастер-класслар ўтказилади.

5.3. Октябрь-ноябрь ойларида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар мониторинг қилинади.

5.4. Декабрь ойида лойиҳа ҳамкорлари ва қатнашчилари иштирокида якуний матбуот анжумани ёки брифинг ўтказилади.

VII. Лойиҳанинг асосий ҳамкорлари:

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP Фракцияси;

-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (O’zSSP);

-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

- “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси;

- “Халқ банки”, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “Қишлоқ қурилиш банки”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Алоқабанк”.

VIII. Лойиҳани амалга оширишдаги ҳамкорлар:

-Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси;

-Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси;

-Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти.

X. Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

-O’zLiDeP Дастури ва сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар амалга оширилади;

-жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошади;

-хотин-қизларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимлари ошади, хусусан, уларнинг амалдаги қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаш кўникмалари шакллантирилади;

- иштирокчилар келгусида мустақил равишда бизнес-режалар ишлаб чиқиш ва уни ҳимоялаш тажрибасига эга бўлади;

-тижорат банкларидан кредитлар олишга кўмаклашилади;

-янги ва қўшимча иш ўринлари ташкил этилади;

-тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгаяди, уларнинг бошқа тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади;

-маҳсулотлар ва хизматлар кўргазма-савдоси ташкил этилади;

-маҳаллий ва хорижий тажрибалар оммалаштирилади, илғор тадбиркор, фермер аёллар фаолияти тарғиб қилинади;

-тадбиркор хотин-қизларнинг маҳсулотлар кўргазмасини хорижда ташкил этишга кўмаклашилади.

  • Кўрилди
    16737
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш