Тошкент шаҳри

25.01.2023, 16:10
O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши партиянинг ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатяпти
Юртимизда азал-азалдан кексаларни қадрлаш, ҳурматини жойига қўйиш улуғ қадрият саналган. Бу анъана бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Айниқса, ...
20.01.2023, 15:57
Халқ вакили пойтахтлик сайловчилар билан уйма-уй юриб мулоқот қилди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов Юнусобод туманидаги “Исломобод”, ...
18.01.2023, 16:09
O'zLiDeP фракцияси аъзолари уйма-уй юриб аҳоли ҳолидан хабар олмоқда
Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган, аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор ...
13.01.2023, 11:41
Тараққиёт таълим билан - бошқа йўл йўқ
O‘zLiDeP Олмазор туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Анваржон Шермуратов ташаббуси ...
11.01.2023, 16:33
Эндиликда маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал қилади
O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, партия фаоли Раъно Ходжимухамедова бошчилигида тумандаги ...
10.01.2023, 16:15
O'zLiDeP ҳудудий кенгашлардаги “Аёллар қаноти” фаолияти сарҳисоб қилинмоқда
Тошкент шаҳар, туман Кенгашларидаги аёллар масалалари бўйича ўринбосарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ўтган йилдаги фаолияти ...
23.12.2022, 14:04
Елкамиздаги масъулият янада ортди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мамлакатимизда тадбиркорлик ривожи йўлида янада катта имкониятлар ...
22.12.2022, 15:34
Келгуси йилда хусусий мулк, тадбиркорлик ва инвестицияларга катта эътибор қаратилади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини фуқароларимиз билан биргаликда биз ҳам катта қизиқиш ва ...
15.12.2022, 11:58
Депутат талаба ёшларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини тинглади
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ...
15.12.2022, 11:46
Депутат сайловчилар муаммоларини ижобий ҳал қилиш чораларини кўрди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов иштирокида Юнусобод туманидаги “Шарқ ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz