Тошкент шаҳри

03.11.2022, 16:46
Тадбиркор аёлнинг нафақат оиласига, жамиятга ҳам катта нафи тегади
O'zLiDeP Сиёсий кенгашининг “Аёллар қаноти” Сергели туман бўлими томонидан “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш – ...
02.11.2022, 15:15
Пойтахтнинг 45 нафар ишсиз хотин-қизлари тадбиркорликка ўргатиляпти
Хотин-қизлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бепул ўқув амалий курсларини ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни ...
02.11.2022, 15:11
O`zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли 50 нафар ишсиз хотин-қизларни бепул касб-ҳунарга ўқитди
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини ...
31.10.2022, 15:58
Депутат ташаббуси: 12 нафар аёл тадбиркорликка йўналтирилди, 167 нафар хотин-қизлар бепул касб-ҳунар ўрганишди
O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Муяссар Нигматова ...
28.10.2022, 16:03
Депутатлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйди
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш йўналиши бўйича ...
28.10.2022, 16:02
Янгиҳаёт туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди
Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни партия депутатлик гуруҳи раҳбари ...
26.10.2022, 15:06
Тадбиркорлик субъектларида қуйи бўғин очилди
O'zLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши вакиллари тумандаги “MAYAQUA” ҳамда “REDATLAN” масъулияти чекланган жамиятларига ташриф ...
24.10.2022, 16:49
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент давлат транспорт универститетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшларга ...
20.10.2022, 17:33
Ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка ўргатишга қаратилган маҳорат дарси ташкил қилинди
Иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, аҳоли ҳаёт даражасининг ортиши кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга боғлиқ. ...
20.10.2022, 15:24
Пиёдаларни алдаётган светофор
Ҳозирча муаммо ҳал бўлмади, лекин ҳаракат бошландиЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ... “ҲАЁТ ҚОНУНИ”ГА АЙЛАНИБ ҚОЛГАН БИР ПАЙТДА БАЪЗАН ШУНДАЙ НОХУШ ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz