Тошкент шаҳри

21.07.2022, 17:03
БПТларда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин давом этмоқда
O'zLiDeP Тошкент шаҳар ва Миробод  туман Кенгашлари ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ қошида очилган бошланғич ...
19.07.2022, 11:43
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси кенг жамоатчилик орасида давом этмоқда
Мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларда аҳоли томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ...
16.07.2022, 15:57
Конституциявий қонун лойиҳасида давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши белгилаб қўйилмоқда
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, “Шароф Рашидов”, “Ат ...
14.07.2022, 16:24
Бош қомусимизда оила институтини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган
O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ва “Чустий” МФЙ қошида очилган бошланғич партия ташкилоти ҳамкорлигида маҳалла фаоллари иштирокида ...
13.07.2022, 17:31
“Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойиллар конституциявий қоида сифатида киритилмоқда
Маълумки, айни кунларда мамлакатимиз миқёсида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ...
06.07.2022, 16:54
БПТ фаоллари Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ўз таклифларини билдиряпти
O'zLiDeP Учтепа туман Кенгаши ва туман “Маданият бўлими” қошидаги БПТ иштирокида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – ...
06.07.2022, 16:39
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтириш белгиланмоқда
O'zLiDeP Бектемир туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлигида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи ...
04.07.2022, 14:39
Конституциявий қонун лойиҳасига БПТ фаоллари ўз таклифларини билдирди
O’zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши ва “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси ...
04.07.2022, 14:31
Конституциявий қонун лойиҳасида гендер тенглик ва оила масаласига ҳам эътибор қаратилмоқда
Миробод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари туман оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ...
01.07.2022, 16:33
Партия қуйи бўғинларида ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти
O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши томонидан “Пойтахт худуд газ”  ходимлари иштирокида “Конституциявий ислоҳотлар - инсон ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz