Тошкент шаҳри

03.06.2022, 16:52
O'zLiDeP ишчи гуруҳи Яшнободда: насос чиқарадиган сувни дарахтлар тагидан оқизишнинг иложи борми?
Кўчат ўтқазиш – хайрли ишнинг бошланиши. Шу маънодаки, катта дарахт бўлгунига қадар (балки, кейин ҳам) уни мунтазам суғориш, асраб-авайлаш ...
01.06.2022, 17:27
Бор меҳримиз сенга болажон!
Болалик - ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Шу сабаб 1 июнь ...
01.06.2022, 10:43
Конституцияни такомиллаштириш жараёнида қуйи бўғин вакиллари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда
O'zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши ва Тошкент Метрополитени қошида очилган Бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ...
27.05.2022, 15:43
Олмазорлик ишбилармон аёл 210 та иш ўрин яратиб, 20 дан зиёд маҳсулотларни экспорт қилаяпти
“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Олмазор  туман босқичи бўлиб ўтди ва ғолиблари аниқланди. Тадбирда Олмазор туманидаги ...
25.05.2022, 17:02
Мактабни аъло баҳоларда тамомлаган ўқувчиларга депутат совғаси топширилди
Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, ўқувчилар қадрдон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашув ...
23.05.2022, 15:39
Шайхонтоҳурлик энг фаол ишбилармон аёл 45 нафар ишсиз хотин-қизларни ўқитиб бандлигини таъминлади
“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Шайхонтоҳур туман босқичи ғолиблари аниқланди.Иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар ...
20.05.2022, 14:50
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ...
18.05.2022, 14:55
Депутатлар маҳалла раислари сайловини адолатли ўтказишда назорат ўрнатди
Охирги олти йил ичида Маҳалла институтига катта эътибор берилди. Бу борада ижобий ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Маҳалла-жамиятнинг ташаббускор ...
16.05.2022, 15:32
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Санжарбек Кумушев ташаббуси билан “Камолот” ва “Янги Камолот”, ...
13.05.2022, 16:55
Молия институтининг 20 нафар талаба ёшлари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди
Мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар сиёсатига катта эътибор қаратилмоқда. O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Юнусобод туман Кенгаши билан ҳамкорликда ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz