Тошкент шаҳри

18.05.2022, 14:55
Депутатлар маҳалла раислари сайловини адолатли ўтказишда назорат ўрнатди
Охирги олти йил ичида Маҳалла институтига катта эътибор берилди. Бу борада ижобий ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Маҳалла-жамиятнинг ташаббускор ...
16.05.2022, 15:32
Депутат ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда маҳалладаги муаммоларни ўрганди
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Санжарбек Кумушев ташаббуси билан “Камолот” ва “Янги Камолот”, ...
13.05.2022, 16:55
Молия институтининг 20 нафар талаба ёшлари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди
Мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар сиёсатига катта эътибор қаратилмоқда. O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Юнусобод туман Кенгаши билан ҳамкорликда ...
13.05.2022, 12:52
Депутат қабули давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жамолиддин Мелибоевнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалар аҳолиси билан ...
12.05.2022, 10:08
12-Яланғоч сайлов округидан сайланган депутат сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилди
Шу кунларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ўзлари сайланган округларида сайловчилар билан мулоқотлар ўтказяпти. ...
11.05.2022, 15:26
Депутат маҳалла фуқаролари билан мулоқотда бўлди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов Юнусобод туманидаги “Тикланиш”, “Исломобод”, ...
10.05.2022, 16:21
Хотира боқий, қадр- муқаддас
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва барча туман партия ташкилотлари, депутатлар, партия фаоллари ...
10.05.2022, 16:17
“Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Сергели туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан тумандаги "Эзгулик" МФЙда аҳоли билан мулоқот ...
06.05.2022, 15:42
Депутат мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муротхон Джураев ташаббуси билан Яшнобод туманидаги 255-, 251-, ...
29.04.2022, 15:38
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Янги авлод ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz